Кириш Регистрация
11/09 19:00 Локомотив 3-0 Машъал
11/09 19:00 Бухоро 1-4 Навбаҳор
11/09 23:45 Венеция 2-4 Фиорентина
12/09 00:00 Севилья 1-0 Валенсия
12/09 17:00 Расинг 2-1 Алавес
12/09 18:00 Женоа 1-1 Фрозиноне
12/09 19:00 Борнмут - Брентфорд
12/09 19:00 Астон Вилла - Ноттингем Форест
12/09 19:00 Челси 2-2 Халл Сити
12/09 19:00 Кристал Пэлас - Ипсвич
12/09 19:00 Ливерпуль 0-0 Фулхэм

ЖЧ-2026 да танилган Кабо-Верде дарвозабони Возиньянинг янги жамоаси маълум

Баҳо:
+1 | -

Жаҳон чемпионатида мухлисларга танилган Кабо-Верде терма жамоаси дарвозабони Возинья фаолиятини Чилида давом эттириши мумкин. Маҳаллий «Коло-Коло» клуби президент Анибаль Мосанинг топшириғига кўра 40 ёшли посбон билан музокараларни бошлади. Бу ҳақда журналист Сесар Луис Мерло X ижтимоий тармоғида хабар берди.

Манба берган маълумотларга кўра, «Коло-Коло» бош мураббийи Фернандо Ортис Возиньяни жамоасига олиб келишни шахсан сўрамаган, аммо музокаралар давом эттирилишига ва ўйинчининг таркибда пайдо бўлиши эҳтимолига қарши эмас.

Возинья ЖЧ-2026 да тўртта ўйинда майдонга тушиб, улардан иккитасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Унинг Португалия иккинчи дивизионида иштирок этувчи «Шавиш» клуби билан шартномаси шу ёзда ўз ниҳоясига етди. Кабо-Верде терма жамоаси ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатининг финал босқичида иштирок этди ва 1/16 финалда Аргентинага (2:3) имкониятни бой бериб, мусобақадаги иштирокини якунлади.

Киритилди: 11:44, 24.07.2026.
Ўқилди: 15642 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик