Хоҳлаган услубда гол ура оладиган швециялик Златан Ибрагимович ҳақида нималарни биласиз? Биз сизга Ибракадабра ҳақида қизиқарли бўлган 10 та фактни тақдим этамиз.
1. Болалигида отаси унга велосипед совға қилади. Бироқ у велосипедини ўғирлатиб қўяди. Шундан сўнг у велосипед ўғрлашни ўрганади ва қисқа муддат ичида бир нечта «велик»ларни «ухлатиб» кетади.
2. Болалигида S ҳарфини тўғри талаффуз қила олмагани учун, шифокор мактабга бориб у билан алоҳида шуғулланар эди.
3. Онаси фаррош бўлиб ишлаган.
4. У икки ёшга тўлганида ота-онаси ажрашиб кетишган.
5. Златаннинг айби учун онаси учун ёғоч қошиқ билан савалаб жазолаган.
6. Бир сафар уни дарвозага қўйишган ва у жуда кўп гол ўтказиб юбориб, асабларини жиловлай олмайди ва бошқа бу позицияда майдонга тушмайди.
7. Златан швециялик Хелен Зегер билан оила қурган.
8. 1999-йилда Арсен Венгер унинг олдига Швецияга борди. Унга ҳаттоки IBRAHIMOVICH номи туширилган футболка ҳам совға қилади. Бироқ футболчи «Арсенал»га ўтишни истамаган.
9. Таътилларнинг бирида у кўп ичган холда рулда ўтирган, бошқарувни эплолмай қарама-қарши йўлга ўтиб кетган ва мўжиза туфайлигина омон қолган.
10. У фаолиятини тугатганидан сўнг киноактёр бўлмоқчи. Златан салбий ролларни ижро этишни орзу қилмоқда.
Юсупов Фурқат тўплади
Манба: www.Furkat.uz