"Бавария" дарвозабони Пепе Рейна Мюнхендан кетишга тайёрлигини билдирди.
"Мен ўйнашни истайман. "Наполи"? Қайси жамоага ўтишимни аниқ айта олмайман, аммо менимча ўйлаганларим амалга ошиши лозим.
Кўрамиз, менинг шартномам яна икки йил давом этади, аммо футболда барчаси бирдан ўзгариб кетиши мумкин", - дейди Рейна.
Эслатиб ўтамиз, испаниялик дарвозабон "Наполи"га ўтиши ҳақида хабарлар тарқаган эди.