Коррупцияда гумон қилиниб ҳибсга олинган ФИФА амалдорларидан тўққиз нафарининг исми маълум бўлди, дея хабар бермоқда The New York Times.
Ҳибсга олинганлар орасида ФИФА ижроқўми вице-президенти Жеффри Уэбб ва Эухенио Фигередо, КОНКАКАФнинг собиқ президенти ва ФИФАнинг собиқ вице-президенти Жек Уорнер бор.
Шунингдек, Эдуардо Ли, Хулио Роча, Костас Таккас, Рафаэль Эскивель, Хосе Мария Марин ва Николас Леос ҳам қўлга олинган.
Қайд этишларича, спорт маркетинги соҳасида фаолият олиб борувчи тўрт мутахассис - Алехандро Бурсако, Аарон Дэвидсон, Уго Жинкис ва Мариано Жинкис ҳам ҳибсга олинган.
Ноқонуний тўловларни амалга оширишда кўмак кўрсатгани учун Хосе Маргулис қўлга олинган.
Шундай қилиб, қўлга олинганларнинг умумий сони 14 нафарни ташкил этмоқда. Уларнинг олти нафари яқин вақт ичида АҚШга экстрадиция қилиниши мумкин