Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Жозе Моуриньо ҳақидаги фикрлар

Баҳо:
+ | -

Жозе Моурино ҳақиқатдан ҳам ўзгача мураббий. У доим биринчи бўлишга ҳаракат қилади. У ҳеч қачон икки рақамини ёқтирмайди. Иккинчи рақам у учун мағлубият билан тенг. Сайёрамизнинг буюк мураббийларидан бири бўлган Моурино ҳақида бир қатор футболчилар ўзларининг фикрларини билдириб ўтишган.

ЗЛАТАН ИБРАГИМОВИЧ ("Интер"даги пайти)
- Моуринони жуда ҳурмат қиламан. Мен у учун ҳаттоки ўлимга ҳам тайёрман. Агар устозимни хурсанд қилиш учун мўжиза яратиш талаб қилинса, мен буни амалга оширишга тайёрман.

РОНАЛДО (Бразилиялик футбол афсонаси)
- Моурино! “Барса”да Робсонга ёрдам берган кезларида у билан бирга ишлаганман. Жозени яхши танийман, ажойиб инсон – самимий ва очиқкўнгил.

КРИШТИАНУ РОНАЛДУ (“Реал” ҳужумчиси)
- Моурино тактик масалаларда дунёда 1-рақамли мураббий, шу боис жамоаси қандай ўйнаши унга равшанроқ.

КАКА (“Милан”даги пайтида)
- Моурино дунёнинг энг интеллектуал мураббийларидан бири. У билан бирга ишлаган барча футболчилар Жозе такрорланмас мураббий эканлигини таъкидлашди.

ДАВИД ТРЕЗЕГЕ (Франциялик собиқ футболчи)
- Моурино табиатан ғолиб инсон. У ишлаган барча жамоалар ижобий натижалар қайд этган. У Италияда деярли барча ютуқларни қўлга киритди.

САМИ ХЕДИРА (“Реал” ярим ҳимоячиси)
- Моурино – муваффақият учун ҳар нарсага тайёр хурматли киши. Футбол билан яшайди, суткасига 24 соат жамоа ҳақида ўйлайди. Ақл бовар қилмас босимга қарамай, ҳар дам биз билан яхши муносабатда бўлишга ҳаракат қилади. Ҳар биримиз билан тез-тез мулоқатга киришиб, наинки футбол, балки бошқа мавзуларда ҳам фикр алмашади.

КАРИМ БЕНЗЕМА (“Реал” ҳужумчиси)
- Моурино мен учун буюк мураббий. У жуда кўп титулларни ютган ва кўплаб истедодли шогирдларни тарбиялашга муваффақ бўлган.

Фурқат Юсупов тўплади
Манба: www.Furkat.uz

Киритилди: 20:48, 27.05.2015.
Ўқилди: 5075 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.