Айни вақтда АҚШнинг «Нью-Йорк Сити» жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган «Барселона»нинг собиқ ҳужумчиси Давид Вилья Каталония клуби ярим ҳимоячиси Хави Эрнандесни мақтади.
Маълумот учун, жорий мавсум Хави учун «Барселона» таркибидаги сўнггиси бўлиб, футболчи фаолиятини Қатарнинг «Ас-Садд» жамоасида давом эттиради.
«Мен шунча вақт мобайнида Испания терма жамоаси ва уч йил «Барселона»да Хави билан ёнма-ён тўп сурганимдан фахрланаман. Бу мен учун катта шараф. Хави барча замонларнинг энг яхши ярим ҳимоячиси ҳисобланади», - деди Вилья.