"Барcелона" собиқ футболчиси Эрик Абидал, каталонияликлар Дани Алвесни жамоада қолдиришлари керак деб ҳисоблайди.
Эслатиб ўтамиз, бразилиялик қанот ҳимоячисининг клуб билан шартномаси июн ойи сўнггида амал қилишда тўхтайди ва томонлар ҳамон бир битимга келишмаган.
Душанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Дани Алвес клубдаги келажаги борасида ҳали бирон фикрга келмаганини маълум қилган бўлсада, ОАВда ушбу футболчига қизиқиш билдирган клублар сони талайгина.
"Мен бу футболчи билан шартномани қайтадан имзолаган бўлар эдим - дейди Абидал El Mundo Deportivo нашрига - Албатта мен клуб президенти эмасман, лекин агар менга шундай ҳуқуқ беришганида, мен ўйлаб ҳам ўтирмас эдим. "Барcелона"га Дани Алвесдек футболчилар керак деб ҳисоблайман"