"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси болалигидаги кумири бразилиялик Роналдо бўлганлигини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда championat.com хабар қилди.
Лео "Сўйлоқ" ҳақида шундай деди: "Менинг кумирим Роналдо бўлган. У йўқ жойдан гол урарди ва кучли зарбага эга эди".
Шунингдек у яна бир Мадридист Зиданнинг ўйинларини томоша қилиб завқ олганини ҳам айтиб ўтди.