Кириш Регистрация

U16 ОЧ саралаш: Ўзбекистоннинг рақиблари: Бангладеш, Покистон, Шри-Ланка, Бутан

Баҳо:
+ | -

Бугун Куала Лумпур шаҳрида келаси йили Баҳрайнда бўлиб ўтадиган ёшлар (U19) ўртасида Осиё чемпионатининг саралаш босқичига қуръа ташланди. 43та жамоа 2014 йилги қитъа чемпионати натижалари асосида саватчаларга ажратилди ва қуръага тортилди.

Қуръа натижасига кўра, Жасур Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси "А" гуруҳидан ўрин эгаллашди. Шунингдек, бу гуруҳга Бангладеш, Покистон, Шри-Ланка, Бутан терма жамоалари тушишди. Саралаш ўйинлари куз ойларида Шри-Ланкада ўказилади.

Саралаш босқичида 10та гуруҳда ташкил этилади. Ғарб минтақасида 25та жамоа 6та гуруҳга, Шарқда эса 18та жамоа 4та гуруҳга бўлинди. Гуруҳ ғолиблари ва 2-ўринни эгаллаганлар орасида энг яхши кўрсаткичга эга бўлган 5та жамоа ОЧ йўлланмасига эга бўлади. Биҳрайн терма жамоаси қитъа чемпионати мезбони бўлганига қарамай, саралаш босқичида иштирок этади ва улар қуръа натижасида "F" гуруҳидан ўрин олишди (Ироқ, Мальдив ороллари ва Тожикистон билан бирга). Баҳрайн бу гуруҳда 1-ўринни эгалласа, 2-ўринни эгаллаган орасида бешинчи жамоа ҳам Осиё чемпионатининг финал босқичида иштирок этади.

Индонезия ёшлар терма жамоаси бу мамлакатга ФИФА томонидан қўйилган тақиққа кўра қуръадан чиқариб ташланди. Саралаш ўйинлари 28 сентябрь - 6 октябрь кунлари оралиғида ўтказилади.

Саралаш босқичи қуръа натижалари билан танишинг:

ҒАРБ МИНТАҚАСИ
"А" ГУРУҲИ: Ўзбекистон, Бангладеш, Покистон, Шри-Ланка, Бутан
"В" ГУРУҲИ: Яман, Саудия Арабистони (мезбон), Туркманистан, Сурия
"С" ГУРУҲИ: БАА, Фаластин (мезбон), Ҳиндистон, Афғонистон
"D" ГУРУҲИ: Қатар (мезбон), Уммон, Ливан, Қирғизистон
"Е" ГУРУҲИ: Эрон (мезбон), Кувайт, Иордания, Непал
"F" ГУРУҲИ: Ироқ, Баҳрайн, Мальдив ороллари, Тожикистон (мезбон)
ШАРҚ МИНТАҚАСИ
"G" ГУРУҲИ: Мьянма, Вьетнам, Гонконг, Бруней, Шарқий Тимор
"H" ГУРУҲИ: Таиланд, Жанубий Корея, Сингапур, Хитой Тайпейи, Шимолий Мариана ороллари
"I" ГУРУҲИ: КХДР, Хитой, Малайзия, Макао
"J" ГУРУҲИ: Япония, Австралия, Филиппин, Лаос

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:09, 05.06.2015.
Ўқилди: 5349 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Роналдуга мурожаат қилди: «Сени олдингда бош эгаман» [4365]

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [3154]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [2886]

Жезуш Роналдунинг ЖЧ-2030да ўйнаш эҳтимоли ҳақида гапирди [2731]

«Реал» A Серия юлдузини 100 миллион еврога сотиб олишга уриниши мумкин [2568]

Хаби Алонсо «Челси»дан «Барса» футболчисини олиб келиб беришини талаб қилмоқда [2519]

Педро Порро «Барселона»га ўтишга қарор қилди [2280]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2125]

Осиё ўйинлари якунланди. Ўзбекистонлик спортчилар медаллар жамғаришда нечанчи ўринни эгаллади? [2118]

«Реал»ни оғир октябрь кутмоқда: Чемпионлар лигаси ва «эл-класико» [2114]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик