"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг онаси Долорес Авейру Мадрид аэропортида жомадонида 55 минг евро нақд пул билан ушланди.
El Mundo нашри тарқатган хабарга кўра, божхоначилар Авейруни тутиб туришга мажбур бўлдилар, чунки декларация қилмай олиб ўтиш мумкин бўлган сумма 10 минг евро қилиб белгиланган. Футболчининг онаси бу пуллар қаердан келганини белгиламади. ШУндан сўнг 45 минг евро олиб қўйилди, Авейрк рухсат берилган 10 минг евро билан Португалияга қўйиб юборилди.
Олиб қўйилган пуллар, агар Роналдунинг онаси уларни қаердан келганлигини тушунтириб берсагина қайтариб берилади.