"МЮ"нинг 31 ёшли футболчиси Робин ван Персини ўтган дам олиш кунлари Рим шаҳрида кўриб қолишди ва жамоатчилик буни "Лацио" клуби билан боғламоқда.
"Рим ҳақидаги гаплар тўғри, бу ҳақиқатдан ҳам чиройли шаҳар экан. Мен ҳар доим бу ерда турмуш ўртоғим билан бирга бўлишни истагандим ва бу яхши имконият бўлди", - дейди бу борада футболчининг ўзи.
Аввалроқ, "Лацио" спорт директори Ван Перси клубнинг молиявий имкониятларига тўғри келмаслигини билдирган эди.













