Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 0-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 1-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 1-0 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Боксчиларимизнинг навбатдаги муваффақиятлари

Баҳо:
+ | -

"Ўзбекистон" спорт мажмуасида ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида 46,50 ва 60 кг вазнларда ярим финалчилар номи маълум бўлди. "Ўз уйингда деворлар ҳам қўллайди" деб бежизга айтишмайди. Бокс бўйича ўсмирлар терма жамоамиз аъзоларининг деярли барчаси саралаш босқичлари шунингдек, медаллар учун бўладиган жангларда бор имкониятларидан унумли фойдаланишга харакат қилишмоқда.

Бугун 46 кг.да рингга кўтарилган ўзбекистонлик Халимбек Утегенов қирғизистонлик рақиби Рустам Муратовни ярим финал йулланмасидан маҳрум қилди.

50 кг. вазнда бахсларга киришган яна бир умидли боксчимиз Жаҳонгир Раҳимов эса мўғилистонлик Буамбатс Тугулдур билан рўбарў келди ва ушбу учрашув 2:1 ҳисобида Жаҳонгирнинг ғалабаси билан якунланди.

60 кг. вазнда рингга кўтарилган Темурбек Саъдуллаев қўшни афғонистонлик Мужибуллох Эшон баҳсида ҳам ҳамюртимиз зафар қучиб, терма жамоамизнинг мувафаққиятли юришини давом эттирди.

Вакилларимизни мазкур ғалабалар билан табриклаб, кейинги беллашувларда ҳам омад тилаб қоламиз. Эслатиб ўтамиз, эртага ҳам чорак финал учрашувлари давом эттирилади. Баҳслар маҳаллий вақт билан 16:00да бошланади.

Манба: sports.uz
Киритилди: 18:26, 10.06.2015.
Ўқилди: 3436 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик