Кириш Регистрация
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония 2-0 Қатар
13/01 21:30 БАА 1-1 Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья

Лионель Месси ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўйнаганига 10 йил бўлди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессининг 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этганига 10 йил бўлди.

U-20 ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати 2005 йилда Голландия яшил майдонларида ўтказилган ва мусобақа 10 июнь санасида бошланганди. Месси тўп тепадиган Аргентина термаси эса 11 июндан турнирдаги иштирокини бошлаганди. Биринчи учрашувда 0:1 ҳисобида АҚШга имкониятни бой берган аргентиналиклар турнирнинг қолган барча ўйинларига ғалаба қозонди.

Голландия—2005’даги Аргентинанинг биринчи голини ҳам Месси киритди. Жамоа кетма-кет Миср, Германия, Колумбия, Испания, Бразилия ва финалда Нигерияни мағлубиятга учради. Турнирда 6 та тўп киритган Месси чемпионатнинг энг яхши тўпурари ва энг яхши ўйинчиси совринларини қўлга киритган.

Ўн йил илгари юқоридаги сурат олинган вақтда аргентиналик футболчини кўпчилик танимас эди. Аммо ҳозирда Лионель Месси замонавий футболнинг энг кучли ўйинчиларидан бири ҳисобланади ва у 4 марта «Олтин тўп»ни қўлга киритган биринчи футболчи бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CИЭС) Мессини замонамизнинг энг қиммат футболчиси деб топди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:06, 10.06.2015.
Ўқилди: 4906 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.