"Челси" яримҳимоячиси Эден Азар янги мавсум учун ўзига вазифа белгилаб олди - 25 та гол уриш.
"Ўз ўйинимда нималарни кучайтиришим зарур? Кўпроқ голуришим керак. Ўтган мавсумда 19 гол урдим, унанаввал 16та урган эдим. 19та гол - менимча яхши натижа, чунки мен тоза ҳужумчи эмас, яримҳимоячиман.
Аммо мухлислар менинг ҳар доим гол уришимни исташади. Мен машғулоталарда тиришиб ишламоқдаман, аммо бу осон эмас. Янги мавсумда 25та гол ура олсам зўр бўлар эди", - дейди Азар.