Кириш Регистрация
01/02 00:45 Кальяри 4-0 Верона
01/02 01:00 Эльче 1-3 Барселона
01/02 01:00 Ливерпуль 4-1 Ньюкасл
01/02 13:00 Япония 2-1 Ўзбекистон
01/02 13:00 Тожикистон 0-1 Австралия
01/02 16:30 Торино 1-0 Лечче
01/02 17:00 Эрон 5-2 Афғонистон
01/02 17:00 Саудия Арабистони 6-1 Малайзия
01/02 18:00 Реал Мадрид 2-1 Райо Вальекано
01/02 19:00 Комо 0-0 Аталанта
01/02 19:00 Ман. Юнайтед 3-2 Фулхэм
01/02 19:00 Ноттингем Форест 1-1 Кристал Пэлас
01/02 19:00 Астон Вилла 0-1 Брентфорд
01/02 20:15 Бетис 2-1 Валенсия
01/02 21:30 Тоттенхэм 2-2 Манчестер Сити
01/02 22:00 Кремонезе 0-2 Интер
01/02 22:30 Хетафе 0-0 Сельта
02/02 00:45 Парма 1-4 Ювентус
02/02 01:00 Атлетик Бильбао 1-1 Реал Сосьедад
03/02 00:45 Удинезе - Рома
03/02 01:00 Сандерленд - Бёрнли
03/02 01:00 Мальорка - Севилья

Мангу рақамга эга футболчилар ТОП-10

Баҳо:
+ | -

Ўтган мавсумда «Интер» афсонаси Хавер Занетти ўз фаолиятига якун ясашини маълум қилган эди. Шундан сўнг «Нерадзурри»лар «4» рақамни Занеттининг номига абадийлаштиришди ва Милан клубида энди ушбу рақамда ҳеч ким майдонга тушмайди. Furkat.uz сайти ана шундай мангу рақамга эга бўлган футболчилар ўнлигини сизга тақдим этади.

10-рақам. Роберто Баджо «Брешиа» 2000-2005 йиллар
Италия футболи фахри Роберто Баджо фаолиятининг сўнгги қисмини камтарона «Брешиа» клуби сафида ўтказди. 5-йил мобайнида мазкур клубнинг афонасига айланган Роберто фаолиятини якунлаганидан сўнг, клуб мутассаддилари «10» рақамни унинг номига абадийлаштиришди. Баджо бунга тўла лойиқ эди.

36-рақам. Жимми Гривз «Манчестер Юнайтед» 1999-2003 йиллар
«Қизил иблислар» таркибида ажойиб 4 та мавсумни ўтказган Жимми Гривз вафотидан кейин, унга «Манчестер Юнайтед»нинг «36» рақами абадий берилди. Манчестерликлар сафида энди ҳеч ким ушбу рақамни ололмайди.

25-рақам. Жанфранко Зола «Челси» 1996-2003 йиллар
«Челси»нинг ажойиб италян ярим ҳимоячиси Жанфранко Зола Абрамович эраси бошланмасидан бурун, «Аристократ»ларнинг энг севимли футболчиси эди. Клубда 7 йил давомида суперўйинларни намоён этган футболчини Лондонликлар ҳам муносиб тақдирлашди ва у ҳаракат қилган «25» рақамни Жанфранконинг номига абадийлаштиришди.

11-рақам. Ромарио «Васко да Гама» 1985-1987, 2000-2001, 2005-2006, 2007-2008 йиллар
1000 тадан ортиқ гол киритган кам сонли футболчилардан бири Ромарио кўплаб жамоалар таркибида тўп сурган. Бироқ уни «Васко да Гама»да бошқа жамоалардагига нисбатан жуда қадрлашарди. Ромарио ҳам ушбу жамоага 4 маротаба қайтиб келган. Клуб олдидаги хизматлари учун бразил клуби унинг хурмари учун «11» рақамни мангулаштиради.

10-рақам. Ференц Пушкаш «Гонвед» 1939-1956 йиллар
ХХ асрнинг энг кучли ҳужумчиларидан бири Фернц Пушкаш «Гонвед»да фантастик онларини ўтказади. Афсуски Венгрияда 1956 йили бўлиб ўтган воқеалардан кейин, Пушкаш Испанияга кўчиб кетишга мажбур бўлган эди. Ўша пайтлари футболчини хоинга ҳам чиқаришади. Бироқ ҳақиқат барибир қарор топади. Фернцнинг ўлимидан кейин «Гонвед» раҳбарлари венгр футболи афсонасининг ҳурматига «10» рақамни бошқа ҳеч кимга беришмайди.

3-рақам. Жаничито Факетти «Интер» 1961-1978 йиллар
Садоқатли футболчилар борасида италян клублари ҳар қанча фахрлансалар арзийди. Фекетти «Интер» учун борини берди. «Нерадззуррилар»га 17 йиллик фаолиятини бағишлаган Факетти клуб томонидан «3» рақамни бир умр абадийлаштиришга қарор қилади.

6-рақам. Франко Барези «Милан» 1977-1997 йиллар
Ўзининг 20 йиллик ҳаётини «Милан»га бағишлаган буюк ҳимоячи Франко Барези «россонери»лар билан кўплаб ютуқларга эришади. Клуб мутасаддилари садоқатли футболчиларни қандай сийлашни билишади. Енди буёғига «Милан»да 6 рақамни ҳеч ким тўп сурмайди.

10-рақам. Диего Марадона «Наполи» 1984-1991 йиллар
«Наполи»га буюк ғалабаларни тақдим этган аргентиналик даҳо Неапол клуби таркибида 7 мавсум давомида ҳаракат қилди. Кўплаб грандларни эмас, камтарона «Наполи»ни танлаган Диего ушбу жамоанинг «10» рақамини мангу ўзиники қилиб олади.

14-рақам. Йоханн Кройфф «Аякс» 1964-1973, 1983-1984 йиллар
Голландия футболи фахри Ёханн Кройфф «Аякс»нинг шонли тарихида муносиб из қолдира олган. Жумладан Йоханн етакчилигида Амстердам клуби қаторасига 3 маротаба Европа Чемпионлар кубогида муваффақият қозонади. Умумий ҳисобда 10 йиллик фаолиятини «Аякс»га бағишлаган футболчи клубнинг «14» рақамини ўз номига абадийлаштирди.

10-рақам. Пеле «Космос» 1975-1977 йиллар
Футбол қироли «Сантос»даги фантастик онларидан сўнг, фаолиятига «нуқта» қўйиш мақсадида АҚШга йўл олади. «Космос»даги 3 йил давомида тўп сурган Пелени клуб мутасаддилари муносиб тақдирлаб, унга ўзи тўп сурган «10» рақамни абадий беришади.

Бонус. 3-рақам. Паола Малдини «Милан»
«Милан»нинг яна бир афсонаси Паола Малдини ҳам Франко Барези сингари «россонери»нинг битта рақамини абадийлаштирган. Фарқи шунчаки Миланликларнинг «3» рақамида келажакда Паоланинг ворислари тўп суриш имкониятига эга.

Юсупов Фурқат
Манба: www.Furkat.uz

Киритилди: 18:58, 12.06.2015.
Ўқилди: 7138 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.