Бразилия терма жамоаси ҳимоячиси Давид Луиз Америка кубоги мусобақасининг 1-турида Перу устидан қозонилган ғалабада (2:1) Неймарнинг ҳиссаси катта бўлганини таъкидлади.
"Бундай мусобақаларнинг бошланиши ҳар доим қийин бўлган. Охирги ватда хоиржамликни сақлй оляпмиз. Омадсиз вазиятларда ҳам хотиржам ҳаракат қилиб, гол уришга ҳаракат қилдик. Охирида бунга эришдик.
Неймар? У шунчалик яхшики, мен унинг ўйинидан ҳайратланганим йўқ. У бир ўзи натижани ҳал қилиб қўйиши мумкин. Бунинг устига жамоамизда бундай футболчилар кўп. Мен шундай ўйинчининг сафимизда эканидан хурсандман", - дейди Луиз.