"Реал" дарвозабони Кейлор Навас жамоадаги рақобатчиси Икер Касильяс билан яхши муноабатда бўлганини маълум қилди.
"Касильяс? Ўртамизда ҳеч қандай муаммо бўлмаган, биз бир-биримизни ҳурмат қиламиз. Бизнинг жамоамизда ҳамма ўйнашни истайди, бу нормал ҳолат, мен ҳам асосий таркибдаги ўрин учун курашаман", - дейди Навас.
Аввалроқ, агар "Реал" "МЮ"дан Давид де Хеани сотиб олса, "Валенсия" Навасни бир йилга ижарага олмоқчилиги ҳақида хабар қилинган эди.