Кириш Регистрация

ЖЧ-2018 саралаш. Россия сари юришни мағлубият билан бошладик

Баҳо:
+ | -2

КХДР ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Жамоамиз Тошкентга қуруқ қўл билан қайтадиган бўлди.

Шимолий Корея биринчи бўлимни жуда кучли ўтказди ва Қосимов жамоаси дарвозасига жавобсиз 4та тўп йўллади.

Иккинчи бўлимда жамоамиз вазиятни ўнглашга ҳаракат қилди. Тайм бошида Сергеев жамоамизнинг илк голига муаллифлик қилган бўлса, ўйин тугашига 11 дақиқа қолганида Сардор Рашидов иккинчи голни рақиб дарвозасига урди. Якуни ҳисоб — КХДР - Ўзбекистон - 4:2.

Шу тариқа, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш босқичини мағлубият билан бошлади. КХДР эса 2та ўйиндан кейин 6 очко билан гуруҳ пешқадамига айланди.

ЖЧ-2018 саралаш. 2-босқич, "Н" гуруҳи
КХДР - ЎЗБЕКИСТОН - 4:2.
Голлар: Пак Рйон (4), Жан Чол (16), Ро Су (34), Ри Хйок Чол (36) — Игорь Сергеев (53), Сардор Рашидов (79)
Огоҳлантиришлар: Азизбек Ҳайдаров (44)
Четлатиш: Азизбек Ҳайдаров (82) 
КХДР: 1.Ри Мёнг Гук (С), 3.Жанг Кук Чол, 6.Канг Кук Чол., 7.Ри Хёк Чол, 9.Пак Кванг Рёнг, 13.Сим Хён Жин, 15.Ри Йонг Чол, 16.Ро Хак Су, 17.Со Хён Ук, 22.Ри Йонг Жик, 23.Ри Чол Мёнг.
Захира: 21.Ан Тэ Сонг, 2.Ким С.Г., 4.Ри Санг Чол, 5.Хан Сонг Хёк, 8.Ким Й.Г., 10.Ан Бёнг Жун, 11.Жонг Ил Гван, 12.Жон Кванг Ик, 14.Со Кёнг Жин, 18.Ри Кванг Ил, 19.Хонг Кум Сонг, 20.Жанг С.Х.
Ўзбекистон: 12.Игнатий Нестеров, 3.Шавкат Муллажонов, 5.Анзур Исмоилов, 7.Азиз Ҳайдаров, 8.Икром Алибоев (Баҳодир Насимов 34), 9.Одил Аҳмедов, 11.Игорь Сергеев, 14.Шуҳрат Муҳаммадиев, 15.Сардор Рашидов, 17.Санжар Турсунов, 19.Виталий Денисов,
Захира: 1.Элдор Суюнов, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Егор Кримец, 6.Баҳодир Насимов, 10.Жасур Ҳасанов, 13.Лутфулла Тўраев, 16.Санжар Шоаҳмедов, 18.Фозил Мусаев, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 21.Акбар Тўраев, 22.Шоҳрух Гадоев, 23.Фаррух Сайфиев
Бош ҳакам: Моҳд Амирул Изван бин Ёқуб (Малайзия)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:55, 16.06.2015.
Ўқилди: 27044 марта.
Фикрлар: 134 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Роналдуга мурожаат қилди: «Сени олдингда бош эгаман» [4365]

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [3154]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [2886]

Жезуш Роналдунинг ЖЧ-2030да ўйнаш эҳтимоли ҳақида гапирди [2731]

«Реал» A Серия юлдузини 100 миллион еврога сотиб олишга уриниши мумкин [2568]

Хаби Алонсо «Челси»дан «Барса» футболчисини олиб келиб беришини талаб қилмоқда [2519]

Педро Порро «Барселона»га ўтишга қарор қилди [2280]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2125]

Осиё ўйинлари якунланди. Ўзбекистонлик спортчилар медаллар жамғаришда нечанчи ўринни эгаллади? [2118]

«Реал»ни оғир октябрь кутмоқда: Чемпионлар лигаси ва «эл-класико» [2114]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик