Сўнгги мавсумни "Реал"да ижарада ўтказган "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Чичарито "қайморанглилар" етакчиси Криштиану Роналдунинг шаънига илиқ сўзларни айтиб ўтди.
"Роналду – буюк ўйинчи. Уни таърифлашга сўзлар ожизлик қилади. Криштиану – қаттиқ меҳнат билан муваффақиятга эришиш мумкинлигига ёрқин мисолдир.
Мен ўтган йилдан кўп нарсаларни ўргандим. Кўп вақтимни заҳира ўриндиғида ўтказганимдан қаттиқ хафа бўлдим. Чунки ҳар доим ўзингни муҳим ўйинчи деб ҳис қилгинг келади. Аммо ушбу ижара туфайли мен ўзимни яна қўлга олдим", - дея championat.com Чичаритонинг Univision нашрига берган интервьюсини келтиради.