Кириш Регистрация
22/09 00:00 Реал Мадрид 4-1 Эспаньол
22/09 15:30 Фиорентина 2-1 Лацио
22/09 17:00 Хетафе 1-1 Леганес
22/09 17:30 Марокаш 1-4 Португалия
22/09 17:30 Панама 8-3 Тожикистон
22/09 18:00 Брайтон 2-2 Ноттингем Форест
22/09 18:00 Монца 1-2 Болонья
22/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-1 Сельта
22/09 19:30 Сурхон 0-1 Бунёдкор
22/09 20:00 Франция 1-4 Эрон
22/09 20:00 Венесуэла 7-3 Гватемала
22/09 20:30 Манчестер Сити 2-2 Арсенал
22/09 21:00 Рома 3-0 Удинезе
22/09 21:30 Вильярреал 1-5 Барселона
22/09 23:45 Интер 1-2 Милан
23/09 00:00 Райо Вальекано 1-1 Атлетико
23/09 19:00 Насаф 2-0 ОКМК
23/09 23:45 Аталанта - Комо
24/09 00:00 Бетис - Мальорка
24/09 22:00 Валенсия - Осасуна
24/09 22:00 Севилья - Вальядолид
25/09 00:00 Реал Мадрид - Алавес

АПЛдан кетган қимматбаҳо футболчилар ТОП-10

Баҳо:
+ | -

Сўнгги йилларда Англия Премьер лигасида юлдуз бўлиб порлаган бир қатор футболчилар бошқа чемпионатларга йирик сумма эвазига трансфер қилинди. Биз АПЛдан кетган қимматбаҳо футболчилар рейтингини тузиб чиқдик.

10. Францеск Фабрегас. «Арсенал» - «Барселона» 34 млн.евро (2011-йил)
1997 йилдан 2003-йилгача «Барселона» академиясида тўп сурган Фабрегас 2003 йилдан 2011-йилгача 8 мавсум мобайнида «Канонирлар» шарафини ҳимоя қилди. Сеск бу давр оралиғида клуб учун 303 учрашувда майдонга тушиб, 57 та гол урди ва 98 та голли узатмани амалга оширди. Ажойиб натижа! Шундай эмасми? 2011-йилда Каталонияликлар раҳбарияти ниҳоят ўз орзуларига етишди. Улар «Арсенал»дан ўз тарбияланувчиларини 34 млн.евро эвазига сотиб олишди.

9. Николя Анелка. «Арсенал» - «Реал» 35 млн.евро (1999-йил)
17 ёшида «Арсенал»да пайдо бўлиб қолган француз ҳужумчиси «Канонирлар» сафида 3 йил ҳаракат қилди ва 90 ўйинда 28 гол киритди. Шундан сўнг 1999-йилда иқтидорли футболчи учун ҳақиқий ов бошланди. Натижада «Реал» Анелка учун 35 млн.евронинг бахридан кечиб, уни ўз таркибига қўшиб олди.


8. Хаби Алонсо «Ливерпуль» - «Реал» 35,4 млн.эвро (2009-йил)
2009-йилда “Реал” президентлигига қайта сайланган Флорентина Перез Мадрид клубини яна “Галактикос”га айлантира бошлади. Роналду, Кака, Бензема сингари суперюлдузлар билан бирга жамоага меҳнаткаш Алонсани ҳам олиб келди. Албатта катта нарх эвазига. “Ливерпуль” 5 мавсум давомида 210 учрашув ўтказиб, 19 та гол урган ва жамоа билан бирга 4 та мусобақада зафар қучган Хабини 35 млн.евродан ортиққа сотиб юборди. Алонсо “Бланкос” таркибида 5 та ажойиб мавсумни ўтказди ва айни пайтда “Бавария” клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.

7. Арьен Роббен «Челси» - «Реал» 36,0 млн.эвро (2007-йил)
2007-йилда “Челси” таркибида ёрқин нур сочаётган Роббенни қўлга киритиш учун кўплаб жамоалар ҳаракат қилишди. Бироқ “Реал” ҳаммадан уддабурон ҳаракат қилиб Арьенни илиб кетди. Голландиялик ярим ҳимоячи “Аристократлар” таркибида 3 мавсум ичида 2 бора Англия чемпионлигини қўлга киритган эди. У Мадриддаги дастлабки мавсумидаёқ жамоаси билан бирга Ла Лига чемпионига айланди. Бироқ иккинчи мавсум жамоа учун ҳам Роббен учун ҳам омадсиз кечди. Натижада “Реал”даги голландларнинг даври тугади. Роббен “Бавария”га йўл олди ва айнан Мюнхенда у ўзининг фаолиятидаги энг омадли дамларини ўтказмоқда.

6. Девид Бекхем «Манчестер Юнайтед» - «Реал» 37,5 млн.эвро (2003-йил)

2003-йилда Девид Бекхем “Манчестер Юнайтед”даги 9 йиллик фаолиятига якун ясади. Бунга унинг жамоа бош мураббийи Фергюссон билан келиша олмай қолганлиги ҳам сабабчи бўлган эди. Девид “Қизил иблислар” таркибида 394 учрашувда 85 та гол уриб, 13 та мусобақада чемпионликка эришди. “Реал” spaysboy лақабли футболчи учун 37,5 млн.евронинг баҳридан кечди. Бекхем Мадридда 4 мавсум давомида тўп сурди ва атиги 2 та титулга эришди. Шундан сўнг фаолиятини Америкада давом эттириб, ўша ерда бутсасини “мих”га илди.

5. Марк Овермарс. «Арсенал» - «Барселона» 40 млн.евро (2000-йил)
ХХ асрнинг охирларида голландиялик ярим ҳимоячи “Арсенал” мухлисларининг ёқимтойига айланиб қолган эди. 2000-йилда “Барселона” Овермарсни 40 млн.евро эвазига харид қилди. Бироқ ушбу трансфер омадли бўлмади. Марк “кўк аноранглилар” таркибида 4 мавсум давомида тўп сурди. Аммо клуб бирорта ҳам мусобақада ғолиблик нашидасини сура олгани йўқ. Футболчи 2004 йилда клубдан кетди ва фақатгина орадан тўрт йил ўтиб голландия иккинчи дивизиони жамоаси сафида бир мавсум тўп сурди.

4. Давид Луиз. «Челси» - «ПСЖ» 50 млн.евро (2014-йил)
Луиз Моуриньо келгунга қадар “Челси”нинг етакчиларидан бири эди. Бироқ унинг ҳимоядаги “қовун”лари Жозенинг сабр косасини тўлдирди. 4 мавсум мобайнида “Аристократлар” шарафини ҳимоя қилган футболчи 50 млн.евро эвазига “ПСЖ” га сотиб юборилди. Луиз Лондон-Париж йўналиши бўйлаб ҳаракат қилди. У Парижлик мухлисларнинг ёқимтойига айланиш учун кўп вақт сарфламади. Ҳимоячи ПСЖдаги дебют мавсумини ёмон ўтказмади ва жамоасининг Франция чемпионатида зафар қучишига катта ҳисса қўшди.

3. Луис Суарес «Ливерпуль» - «Барселона» 81 млн.евро (2014-йил)
Уругвайлик ҳужумчи “Ливерпуль” таркибида 4 мавсум давомида 82 та голга муаллифлик қилган бўлса ҳам, бирорта жамоавий совринни қўлга кирита олмади. Шу боис у клубдан кетишга ахд қилди. Каталониянинг “Барселона” жамоаси Суарес учун 81 млн.евро ажратди. Айтиш жоизки ушбу трансфер ўзини тўла оқлади. Гарчи дастлабки ўйинларда Луиснинг ишлари унчалик ҳам юришмаган бўлса ҳам, кейинчалик ҳужумчи ўзининг бир қатор голлари билан жамоасининг совринларни қўлга киритишида катта ҳисса қўшди. У “Барса” сафига ўтиб, адашмаганди.

2. Гарет Бейл «Тоттенхем» - «Реал» 91,0 млн.эвро (2013-йил)
Фаолиятини ҳимоячи сифатида бошлаган Бейл “Тоттенхем” либосида 6 мавсум давомида 203 ўйинда 55 та гол уради. Айниқса 2012/13 мавсумда 26 та голга муаллифлик қилиб, гранд клублар ақлини ўғирлаб қўйди. Бундай паллада яна Мадриднинг “Реал” жамоаси катта саҳнага чиқди. Перес Бейл учун 91 млн.евро (айрим манбаларда 100 млн.евро)ни аяб ўтирмади. Гаретнинг трансфери дастлабки мавсумдаёқ ўзини оқлади. У “Қироллик клуби” сафида 4 та мусобақада зафар қучди. 2 мавсум ичида унинг урган голлари 39 тага етди. Сўнгги таҳминларга қараганда Бейл яна Англияга қайтиши мумкин экан.

1. Криштиану Роналду «Манчестер Юнайтед» - «Реал» 94,0 млн.эвро (2009-йил)
2008 йилги “Олтин тўп” соҳибини ўз сафига қўшиб олиш учун “Реал” раҳбарияти 94 млн.евро сарфлашди. Криштиану 6 мавсум давомида “Қизил иблислар” шарафини ҳимоя қилиб 118 та гол киритди ва жамоа билан бирга 9 та мусобақада чемпионликка сазовор бўлди. Роналду “Галактикос” таркибида ҳозирча 6 мавсум тўп сурди ва 299 та учрашувда 310 та гол урди. Сермаҳсуллик анча ошган бўлса ҳам, жамоавий соврионлар борасида Роналду унчалик ҳам мақтана олмайди. У “Реал” формасида 7 та мусобақада зафар қучди. Бироқ 2 мартадан “Олтин тўп” ва “Олтин бутса” мукофотларини қўлга киритди.

Фурқат Юсупов
Манба: www.Furkat.uz

Киритилди: 20:32, 23.06.2015.
Ўқилди: 7399 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.