Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Аббосбек Файзуллаевнинг агенти уни Европага қачон кетиши мумкинлигини айтди

Баҳо:
+3 | -

Ўзбекистонлик футбол ишқибозларини 2023 йилнинг августидан бери ЦСКАда тўп тепаётган иқтидорли легионеримиз Аббосбек Файзуллаевнинг Европанинг топ-лигаларига қачон ўтиши қизиқтириб келади.

Ўтган муддат давомида Аббосга “Парма”, “Бавария”, “Монако”, “Реал Сосьедад” каби клублардан қизиқиш бўлгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди. Бу масала ҳамон муҳокамаларнинг энг долзарб мавзуси бўлиб турибди.

Pro Sports Management промоутерлик компанияси раҳбари Герман Ткаченко журналистларга берган интервьюсида Аббосбек Файзуллаевнинг кучли лигаларга йўл оладиган даври келганини маълум қилди.

— ЦСКА бош мураббийи Марко Николичнинг жамоа ўйинини қишда ўзгартириб, “ромб” услубига ўтказгани Аббосга нима берди?
— Файзуллаевнинг ўзининг ўйин услубига қўшимча характеристикаларни қўшди. У янги позицияда ўйнай олиш қобилияти, курашиш имконияти ва ҳимоявий ҳаракатларни амалга ошира олишга қодирлигини намойиш қилди.

Аслида бу сифатларнинг бари Аббосда бор эди, энди уларни қўллаш ва кўрсатиш пайти келди. Аввал Файзуллаев рақобатчисиз ўйнарди, ҳозир таркибга кириш учун рақобат жуда юқори. Буни уддаласа, футболчи сифатида янада кучайган бўлади.

— Қишда Аббос ҳақиқатан ҳам кетиши мумкинмиди?
— Биз буни режа қилмаган эдик. “Бенфика” билан аниқ трансфер масаласи кўтарилмаган, фақат муҳокама бошланган эди.

— Файзуллаевга олдинга қадам босиш даври қачон келади?
— Яқинлашиб келаётган ёзда. Бироқ бу келажак борасида бизнинг ўй-хаёлларимиз холос. Биз ёзда аниқ кетамиз, деган қарор чиқармаганмиз, ҳаммаси ЦСКАга, харидорга ва ҳамма томонларнинг келишувига боғлиқ.

— Файзуллаевга “Бавария” қизиққан эди, шунақа қизиқишлар ҳали ҳам ўз кучидами?
— Жуда кўп. Бироқ булар ҳали музокара даражасига кўтарилмаган. Клублар номини айтмайман, буни тўғри тушунасиз, деган умиддаман. Лекин бу фақат топ-лига!

Аббос — арзонбаҳо футболчи эмас, унинг даражаси кейинги қадамни ташлаш учун жуда жиддий муносабатларни талаб қилади.

— Ҳозирги шароитда, ЦСКА пул эвазига қандай қилиб ўйинчини Европага трансфер қилиши мумкин?
— Бу жуда қийин масала. Вазият мураккаб – ЦСКА санкциялар рўйхатида, банкларда клуб номига белги қўйилган, атрофда ахборий шов-шув катта. Аммо бунақа қийинчиликларга қарамай, трансферни амалга ошириш имкони бор. Биз bridge-лига, яъни Аббос Европага йўл олишидан олдин муайян муддат бошқа чемпионатга ўтиб туриш вариантини ҳам назарда тутиб турибмиз.

“Пахтакор” тарбияланувчиси бўлган Аббосбек Файзуллаев 2023 йилнинг август ойида ЦСКА жамоасига кўчиб ўтди ва қисқа фурсатда Россия Премьер-лигасининг энг ёрқин истеъдодлари қаторига қўшилди.

21 ёшли ҳужумкор футболчимиз ҳозирга қадар “армиячилар” сафида барча турнирларда 60 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига саккизта гол ва 21 та ассист расмийлаштирди. Бу муваффақиятлар ортидан Файзуллаевнинг трансфер суммаси 8 миллион еврога кўтарилди. Бу кўрсаткич бўйича Аббос “Манчестер Сити” вакили Абдуқодир Ҳусановдан кейин Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг энг қиммат иккинчи футболчиси ҳисобланади.

Манба: zamin.uz
Киритилди: 11:22, 03.04.2025.
Ўқилди: 5086 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.