Кириш Регистрация
27/09 00:00 Сельта 0-1 Атлетико
27/09 17:00 Қизилқум 1-0 Металлург
27/09 17:30 Таиланд 2-5 Франция
27/09 19:15 ОКМК 1-0 Локомотив
27/09 20:00 Аргентина 2-0 Хорватия
27/09 23:45 Милан 3-0 Лечче
28/09 00:00 Вальядолид 1-2 Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл - Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе - Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор - Насаф
28/09 18:00 Удинезе - Интер
28/09 19:00 Арсенал - Лестер
28/09 19:00 Брентфорд - Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон - Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
28/09 19:00 Челси - Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано - Леганес
28/09 21:00 Женоа - Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад - Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон - Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья - Аталанта
29/09 00:00 Осасуна - Барселона
29/09 15:30 Торино - Лацио
29/09 17:00 Сельта - Жирона
29/09 18:00 Рома - Венеция
29/09 18:00 Комо - Верона
29/09 18:00 Ипсвич - Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао - Севилья
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи - Фиорентина
29/09 21:30 Бетис - Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид

Матье Вальбуэна: «Мақсадимиз Евро-2016да ғолиб чиқиш»

Баҳо:
+ | -

Евро-2016 мусобақаси бошланишига деярли бир йилча вақт қолди. Аммо  турнир мезбони бўлмиш Франция терма жамоасининг сўнгги натижаларига ҳавас қилиб бўлмайди: «учранглилар» Парижда Бразилия ҳамда Бельгия термаларидан мағлубиятга учрашган бўлса, сафарда Албания терма жамоасига имкониятни бой беришди. Ўтказилган мазкур учрашувларда французлар 4та гол урган ҳолда, ўз дарвозаларидан 7та тўп олиб чиқишди. Французларнинг ушбу мағлубиятлари сабабларини билиш мақсадида L~Equipe нашри мухбирлари Москванинг «Динамо» клуби ва Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Матье Вальбуэнадан интервью олишди. Қуйида ўша суҳбатни эътиборингизга ҳавола этяпмиз.

- Терма жамоангиз бразилияликлардан мағлубиятга учраганидан сўнг сиз хавотирга ўрин йўқлигини таъкидлагандингиз. Аммо французлар Бельгия ва Албания терма жамоаларига ҳам имкониятни бой беришди. Буни қандай изоҳлайсиз?

- Биз ҳеч қачон муваффақиятлардан сармаст бўлмаганмиз ва ўзимизни дунёдаги энг яхши терма ҳам дея олмаймиз. Ўз майдонимизда ўтказилган 2та   ўйинда дарвозамиздан 7та тўп олиб чиқишимиз албатта салбий кўрсаткич.

- Евро-2016 мусобақаси бошланишига ҳам оз муддат қоляпти. Лекин натижалар хавотирли...

- Шундай бўлса-да, ушбу мағлубиятлардан фожиа ясамаслик керак. Жамоамизда юксак салоҳиятли футболчилар бор. Бразилияда бўлиб ўтган ЖЧдан сўнг бизга рақиблар жиддий қарашмоқда.

- Бельгия терма жамоасига қарши кечган учрашувнинг танаффус пайтида кийиниш хонасида устозинглар Дидье Дешамнинг жаҳли чиқмадими?

- Бельгия темаси кучли рақиб ва ушбу жамоа саралаш ҳамда ўртоқлик учрашувларини ўз вақтида ўтказди. Дешам фақат бизнинг ва жамоамизнинг фойдаси ҳамда манфаати учун гапиради. Шу боис, мураббий билан баҳслашишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Тўғри, ўзимизни оқламаймиз, лекин бизни танқид қилаётганларга ҳам нималарга қодирлигимизни қитъа чемпионатидаги ижобий натижамиз билан исботлашга интиламиз.

- Аммо мағлубиятлардан сўнг жамоанинг яна аввалги ҳолатга қайтишига вақт кам қолмадими?

- Албатта, вақт кам. Лекин ижобий натижа қайд этамиз, деган умиддаман. Асосийси, биз турнир мезбонимиз.

- Аксарият жамоадошларингиз учун бўлажак турнир фаолиятларидаги илк жиддий мусобақа бўлади...

- Албатта, ўз мамлакатимизда ўтказиладиган турнир биз учун омадли ўтади, деган умиддаман. Олдинроқ бизга мухлисларнинг меҳрларини қозониш бироз қийинчилик туғдирди. Балки бунда ўзимизнинг ҳам айбимиз бордир. Кўпчилик мухлислар ЖЧ-2010 ва Евро-2012дан сўнг биздан озгина узоқлашишди ҳамда биз буни сездик. Лекин ғалаба қозонганимиздан ке-йиндан сўнг ҳаммаси яна ўз ўрнига тушди. Евро-2016 мусобақаси терма жамоамиз учун омадли келади, деган умиддамиз. Айни пайтда мухлислар жамоамизни ажойиб тарзда қўллаб-қувватлашмоқда. Олдинги мавсумларда бундай ҳолат кузатилмаганди. Таркибимизга янги  қўшилган жамоадошларим эса ўзларига ишонишади.

- ЖЧ-2010даги омадсизликдан сўнг терма жамоа таркибида ўзгариш рўй бердими ёки ҳали ҳам бу иш ўз якунига етмади. Бу ҳақда нима дея оласиз?

- Парижда ўтказилган ўйинлардан сўнг мазкур ишнинг ўз якунига етмагани маълум бўлди. Мухлислар меҳрини қозониш учун кўп меҳнат қилишга тўғри келади. 2010 ва 2012 йилларда Франция терма жамоаси катта йўқотишларга учради. Барча бундан хавотирга тушди, биринчи навбатда биз - футболчилар.

- Франция терма жамоасининг жорий мавсумдаги омадсизлиги борасида фикрингиз?

- Албатта, «Стад де Франс» стадионига тушаётган вақтда, у ердаги муҳитни дарров сезасан. Ишқибозлар кичик хато сабабли ҳам ўз асабларини жиловлай олишмайди. Мен ўйнаган пайтдаги жамоада иқтидорли футболчилар етарли эди. Лекин ўзига хос характерга эгалар кам эди. Бу ерда мураббий айбдор эмас, балки нима бўлган тақдирда ҳам биз-ўйинчилар жавобгарликни ўз бўйнимизга олишимиз шарт. Мени Франция терма жамоаси таркибига 2010 йили таклиф қилишган вақтда, жамоадошларимнинг кўзларида қандайдир умидсизлик ва тушкунликни кўргандим. Ҳозирги Францияда эса акси, бир-биримиз билан бирга футбол ўйнашимиз кўнгилдагидек. Бу ёғига энди биздан фақат ижобий натижага эришиш сўралади.

- Франция терма жамоаси футболчиси сифатида тарихда қолишингизга ишонасизми?

- Бўлмасам-чи?! Бу ҳам менинг орзум. Мақсадимиз - Евро-2016да ғолиб чиқиш.  Терма жамоада рақобат кучайса, ўтказилаётган ўртоқлик учрашувлари шунчаки ўртоқлик деб ҳисобланмайди...

Албатта, жамоамизда иқтидорли футболчилар етарли ва улар мазкур учрашувларда мураббий синовидан ўтишади. Терма жамоада футболчи танлаш имконияти юқори ва жароҳатланган ўйинчилар ҳам бор. Мураббий турлича  тактикаларни танлаши мумкин. Устозларимизнинг ўгитларига қулоқ солиб, майдонда унинг кўрсатмаларига тўлиқ амал қилсаккина, ушбу турнирда зафар қучиш мумкин. Бу иш яхши бажарилмаса, Евро-2016да ғалаба қозониш осон кечмайди. Шунинг учун барча футболчилар синовдан ўтгандан сўнг термага чақирилади.

- Термага Погба, Бензема, Варан, Гризманн каби кучли футболчилар жалб қилинган. Жаҳоннинг энг кучли терма жамоаси бўлиш учун Франция термасига яна нима етишмаяпти?

- Барқарорлик! Терма жамоамизнинг ҳар бир учрашувида янги  ўйинчилар синаб кўрилмоқда ва улардан иқтидорлилари бош жамоамиз таркибидан ўрин олишмоқда. Шунинг учун дунёнинг энг кучли термасига айлансак, бу номни узоқ вақт ушлаб, барқарор ўйин намойиш этмоқчимиз.

Акмаль Эшонхонов тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 19:04, 24.06.2015.
Ўқилди: 2346 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.