Кириш Регистрация
01/02 00:45 Кальяри 4-0 Верона
01/02 01:00 Эльче 1-3 Барселона
01/02 01:00 Ливерпуль 4-1 Ньюкасл
01/02 13:00 Япония 2-1 Ўзбекистон
01/02 13:00 Тожикистон 0-1 Австралия
01/02 16:30 Торино 1-0 Лечче
01/02 17:00 Эрон 5-2 Афғонистон
01/02 17:00 Саудия Арабистони 6-1 Малайзия
01/02 18:00 Реал Мадрид 2-1 Райо Вальекано
01/02 19:00 Комо 0-0 Аталанта
01/02 19:00 Ман. Юнайтед 3-2 Фулхэм
01/02 19:00 Ноттингем Форест 1-1 Кристал Пэлас
01/02 19:00 Астон Вилла 0-1 Брентфорд
01/02 20:15 Бетис 2-1 Валенсия
01/02 21:30 Тоттенхэм 2-2 Манчестер Сити
01/02 22:00 Кремонезе 0-2 Интер
01/02 22:30 Хетафе 0-0 Сельта
02/02 00:45 Парма - Ювентус
02/02 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
03/02 00:45 Удинезе - Рома
03/02 01:00 Сандерленд - Бёрнли
03/02 01:00 Мальорка - Севилья

Кейн ҳақида 10та факт

Баҳо:
+ | -

Жорий мавсумни «Тоттенхэм»нинг 21 ёшли футболчиси Гарри Кейн юқори савияда ўтказди. "Интерфутбол" газетаси Кейн ҳақида 10 та фактни ҳавола этди. Қуйида ана шу фактлар билан танишишингиз мумкин.

Кейн ҳақида 10та факт

1. «Арсенал» академиясида ўқиган

Кейн 8 ёшлигида «Арсенал» академиясида бир йил шуғулланган. Кейин «Уотфорд»да икки ой бўлган. Ниҳоят 11 ёшга тўлганидан сўнг «Тоттенхэм» мактабига ташриф буюрган ва профессионал фаолиятини бошлагунга қадар шу ерда қолган.

2. Биринчи гол - «Халл» дарвозасига

Ўтган мавсумда Кейн «Тоттенхэм» сафидаги дастлабки голини урди. Бу воқеа Англия Лига кубогидан ўрин олган «Халл Сити»га қарши кечган учрашувда содир бўлди. 7 апрель куни эса «шпорлар» сафида илк бора асосий таркибда майдонга тушди. «Сандерленд» (5:1) билан бўлган мазкур ўйинда Гарри имкониятдан унумли фойдаланиб, 59-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилди. Жорий мавсумдаги дастлабки учрашувини эса «Вест Хэм»­га қарши ўтказди. Захирадан майдонга тушган қаҳрамонимиз ғалаба тўпини киритган Эрик Дайерга ассистентлик қилди.

3. Ижарада икки йил

2011 йилдан 2013 йилгача Кейн «Лейтон Ориент», «Миллуолл», «Норвич Сити» ва «Лестер Сити» жамоаларида ижарада ўйнаган. 2011 йилнинг январида у катталар футболидаги дебютини нишонлаган. Ўшанда Гарри «Ориент» сафида Скотт Макглишнинг ўрнига захирадан майдонга тушганди. Бир ҳафтадан сўнг эса «Ориент» сафидаги да­с­т­­лабки голини урди. Унинг жамоаси «Шеффилд Уэнсдей»ни 4:0 ҳисобида мағлуб этганди. 2012 йилнинг 18 августида эса Кейн премьер-лигадаги илк ўйинини ўтказди. Клубнинг «Ньюкасл»­га қарши кечган баҳсида мураббийлар уни Сандронинг ўрнига захирадан майдонга туширишди. Ишлар энди юришаётган бир пайтда «Норвич»даги иккинчи ўйинида жароҳат олди. Натижада кейинги тўрт ойни «Тоттенхэм» лазаретида ўтказди.

4. Эллардайснинг танқиди

Ажойиб мавсумни ўтказаётганига қарамай, Кейн «Вест Хэм» устози Сэм Эллардайс томонидан танқидга учради. «Болғачилар» бош мураббийининг фикрича, Гаррини ҳали юлдуз ҳужумчилар қаторига киритиб бўлмас экан. Бунинг учун у кейинги мавсумни ҳам юқори савияда ўтказиши талаб этилади. Шунга қарамай, Эллардайс Кейн ҳақида илиқ фикрларни ҳам билдириб ўтди. «Шпорлар»нинг турнир жадвалида шундай ўринда бораётганларига Кейн сабабчидир. У «Тоттенхэм» «заявка»сига киритилган ҳар қандай ҳужумчидан кучлидир»,-деди мураббий.

5. Чивас кубогидаги учта гол

«Тоттенхэм» вундеркинди биринчи бор 2008|2009 йиллар мавсумида Мексикада ўтказилган Чивас кубогида ўзини кўрсатганди. Клубнинг 16 ёшгача бўлган футболчиларидан тузилган жамоаси сафида у учта гол урган. Шунингдек, Швейцариянинг Беллинцона шаҳрида бўлиб ўтган турнирда ҳам шундай натижани кўрсатган. Кейинги мавсумда у 18 ёшлилар жамоасига қўшилган. 22та ўйинда 18та тўп киритганидан сўнг, ўша пайтдаги «Тоттенхэм» устози Гарри Реднапп­нинг эътиборини қозонган. Натижада Кейн ўша мавсум асосий таркибнинг 2та ўйинига чақирилди. Аммо ҳар иккисида ҳам захирада ўтирди.

6. «Арсенал» футболкасидаги сурати

Шу йилнинг бошида интернетда 8 ёшли Кейннинг «Арсенал» футболкасидаги сурати пайдо бўлди. «Тоттенхэм» мухлисларининг эътирозига сабаб бўлишдан чўчиган Гарри бу суратларга қуйидаги изоҳ берди. «Ҳамиша «Тоттенхэм» либосини кийишни орзу қилганман. Бироқ орзум амалга ошишини билмасдим. 8 ёшлигимда «Арсенал»да бир йил шуғулланганман. Ўшанда оддий бола эдим ва шунчаки футбол ўйнашни истаганман. Тўғри, болалигимдан «шпорлар» фанати бўлганман. Лекин ўйнашни жуда истардим».

7. Шерингем билан дўстлик

Кейн премьер-лиганинг собиқ юлдузи ва ўзининг болаликдаги кумири Тедди Шерингем билан дўстлашиб олган. «Мен ҳам деворларни бадиий безатилган суратлар билан тўлғазиб ташлайдиганлардан бўлганман. Лекин менга стикерларни тўплаш ҳам ёқарди. Шунингдек ёпиштириладиган суратлар билан тўлиб кетган журналлар ҳам бор эди. Тедди Шерингем эса қаҳрамоним бўлган. Бир неча йил олдин у билан танишиш бахтига муяссар бўлганман. Бирга гольф ўйнаганмиз ва Тедди менга бир нечта маслаҳатларни берган. Ўшанда «Миллуол»­да ижарада ўйнардим. Албатта, бу ҳақда ҳам гаплашганмиз»,-дейди Кейн.

8. Онасидан ўтган иқтидор

Гарри, унга футбол иқтидори осмондан келиб қолганига ишонмайди. Унинг фикрича, иқтидорни онасидан олган экан. Ваҳоланки, Кейнлар оиласида бу борада кўп тортишувлар бўлиб туради. «Менимча, спорт генлари менга онамдан ўтган. Отамга бу ёқмайди. Аммо онамнинг отаси, бобом Эрик яхши футболчи бўлган»,-дейди Гарри. Афтидан Гаррига футболдан ташқари бошқа спорт генлари ҳам ўтган. Ёзда у «Чикаго Кабс» ва «Сан-Диего Падрес» бейсбол клублари ўртасидаги учрашувни рамзий тарзда бошлаб берганди.

9. Дефо билан бўлган ўйин

Кейн Лондоннинг йўлдош шаҳри Уолтемстоуда туғилган. Аммо бошқа йўлдош шаҳар Чингфордда онаси Ким, отаси Пэт ва акаси Чарлилар билан истиқомат қилган. Чингфорднинг хайрия мактабида ўқиган. Худди шу мактабда Дэвид Бекхэм ҳам таҳсил олган. Гаррининг уйи «Уайт Харт Лейн» стадионидан 15 дақиқа узоқликда жойлашган. Шу билан бирга «шпорлар»га мухлислик қилган. Бўш қолган вақтларида синфдошлари билан кўчада футбол ўйнарди. 11 ёшлик пайтида Гарри ва унинг дўстлари билан Жермейн Дефо ҳам футбол ўйнаган экан. «Бизнинг бунга ишонгимиз келмасди. У барчамизга дастхат берган»,-деб эслайди Кейн.

10. Терма жамоага чақирув

Англия терма жамоаси бош мураббийи Рой Хожсон 21 ёшли Гаррини кейинги йиғинларга жалб этишини айтганди. У ўз сўзида туриб, Кейнни жалб қилди. «У терма жамоага чақирилишга ҳақлимиди? Шубҳасиз, ҳақли. Гаррида марказий ҳужумчига ҳос барча хислатлар бор»,-деди Хожсон.

2010 йилдан сўнг Кейн 17, 19, 20 ва 21 ёшли футболчилар терма жамоаларида ўйнади. Шу ўринда айтиш жоиз, Гаррининг отаси Ирландияда туғилган. Шу боис ҳам унда мазкур мамлакат терма жамоасида ўйнаш имконияти ҳам бор эди. Августда ирландлар Кейн­ни терма жамоага таклиф қилишганди. Бироқ Англия термасидан чорлов олиш илинжида чақирувни рад этган.

Киритилди: 00:03, 26.06.2015.
Ўқилди: 3995 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.