35 ёшли ярим ҳимоячиси Хави ўтган ёзда "Барселона"ни тарк этмаганидан мамнун.
Эслатиб ўтамиз, Хави "Ал-Садд" билан шартнома имзолади.
"Ўтган мавсум "Барселона"ни тарк этмай, яна бир мавсумга қолганимдан хурсандман. Бу учун спорт директори Андони Субисаретта, бош мураббий Луис Энрике ва президент Хосеп Мария Бартомеуга миннатдорчилик билдираман. Улар мени қолишга кўндирди" - дейди Хави.