Кириш Регистрация
07/07 00:00 Нидерландия 2-1 Туркия
07/07 03:00 Колумбия 5-0 Панама
07/07 06:00 Уругвай 0-0 Бразилия

Ёқимсиз кучлилар ТОП-5

Баҳо:
+ | -

Бундан 3-4 йил муқаддам Goal.com сайти жаҳон футболидаги ёқимсиз кучлилардан иборат рўйҳат тузган эди. Furkat.uz ҳам футбол тарихидаги ёқимсиз кучлилар жамоаси ТОП-5 талигини сизнинг ҳукмингизга тақдим этади.

5. Греция терма жамоаси – 2004-йил
Греклар Португалия майдонларида кечган Европа чемпионатида ҳақли тарзда ғолибликни қўлга киритишди. Улар плей-оффда Франция ва Чехияни, финалда эса мезбонларни минимал ҳисобда таслим этишди. Бироқ юнонларнинг ўйинлари деярли ҳеч кимда ёрқин таасурот уйғотмади. Рекхагел шогирдлари антифутбол туфайли тенгсиз бўлишган эди.

4. «Эстудиантес» 1967-1970 йиллар
Аргентинанинг «Эстудиантес» жамоаси қаторасига уч мавсум Либертадорес кубогида зафар қучади, бир бора Қитъалараро кубоги соҳибига айланишади. Бироқ ғалабаларнинг кўпчилиги, турли найранглар, рақибларни чўчитиш усуллари эвазига келтирилган эди. «Милан» жамоаси ўша даврда Аргентиналиклардан аламлаи мағлубиятларни қабул қилиб олишган.

3. Аргентина терма жамоаси. 1990 ва 2014 йилларда
Билардо бош мураббийлик қилган Аргентина антифутбол туфайли ЖЧ-90 финалчисига айланган эди. Билардо жамоада ўн кишилик ҳимоя қўрғонини қурган эди. Бундай футбол табиийки меҳр уйғотмайди. Орадан 24 йил ўтгач Сабеля ҳам мана шундай услубдан фойдаланиб, жамоасини мундиал финалига олиб чиқди. Таъкидлаш жозики, Аргентиналиклар охирги жаҳон чемпионатида ҳам мухлисларга ёқадиган футбол намойиш этишди дейиш мушкул.

2. Лидс. 70-йиллар
«Лидс Юнайтед» 70-йилларда жаҳон футболида етакчилар сафида эътироф этиларди. Улар Чемпионлар кубоги ва УЕФА Кубокларининг финалига чиқишди, Ярмаркалар Кубоги ва Англия чемпионатларида зафар қучишди. Бироқ ушбу жамоа шу қадар қўпол ва ғирром футбол намойиш этганки, унга «Ифлос «Лидс», дея таъриф беришган. Қолипга сиғмайдиган қўполликлар, рақибларга атайлаб тепишлар, майдондаги муштлашувлар, зўравонликлар жамоа обрўсига сира мос келмас эди.

1. «Бавария» 70-йиллар
70-йиллар Европада «Аякс» ва «Бавария»нинг даври эди. Мюнхенликлар ўша даврларда ички ха халқаро мусобақаларда ҳукмронлик қиларди. Герд Мюллер ва Франц Беккенбауерлар жамоасини ютиш деярли илжсиздек эди. Бошқа клубларнинг мухлислари «Бавария»дан жуда кўп азият чекишади. Шунингдек ҳакамлар гўёки «Бавария»га ён босиҳслари ҳам клубга бўлган нафратни ошириб юборганди.

Юсупов Фурқат
Манба: www.Furkat.uz

Киритилди: 18:49, 27.06.2015.
Ўқилди: 6625 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.