Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Рустам Мирсодиқов: “Қизилқум”га қарши ўйин қийин кечишини билардик”

Баҳо:
+ | -

Кеча Олий Лига 14-тур доирасида бўлиб ўтган “Металлург” - “Қизилқум” учрашувидан(4:2) кейин мезбонлар мураббийи Рустам Мирсодиқов журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.
 
- Биринчи давра охирлашиб борган сари жамоалар барча имкониятларини ишга солиб, керакли очколарни жамғаришга ҳаракат қилишмоқда. “Қизилқум”га қарши ўйин қийин кечишини билардик. Шунга яраша ўйинга пухта тайёргарлик кўрдик. Рақибнинг ўйинларини ўргандик. Керакли хулосаларга эга бўлдик. Ўз навбатида бу ой “Металлург” учун жудаям омадли ўтаётганлигини ҳам айтиб ўтиш лозим. Сўнгги тўртта учрашувдаги кетма кет ғалаба шогирдларимнинг кайфиятини кўтариб юборди. Турнир жадвалида ёнма ён ўринларда бораётган рақиб билан принципиал ўйинда ҳам ғалабага бўлган иштиёқимиз устун келди. Ҳисобда ортда қолаётган бўлишимизга қарамасдан тушкунликка тушмадик. Аксинча янада катта ғайрат билан олдинга ташландик. Кўрдинглар, бири биридан чиройли комбинацияларимиз ўз маҳсулини берди.

- Бутун ўйин давомида футболчиларга руҳий далда бўлиб турган ишқибозларимизга раҳмат. Насиб бўлса, яна битта ўйин қолди бу даврада. Уни ҳам муваффақиятли ўтказиб олиш ниятидамиз. Футболчиларимдан ҳеч бирини  ажратиб кўрсатмоқчи эмасман. Бугун ҳамма ўйинчилар ғалаба йўлида яхлит, бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилишди, - дея мураббий сўзлари келтирилади хабарда.

Манба: metallurg-pfc.uz
Киритилди: 18:38, 28.06.2015.
Ўқилди: 2507 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7421]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4136]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3288]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3244]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2793]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2367]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1658]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1609]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1550]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1443]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик