«Лион» Чемпионлар лигаси саралаш босқичи плей-оффининг жавоб учрашувида ўз майдонида «Фенербахче»га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Меҳмонлар сафида ҳисобни 24-дақиқада Ведат Мурич очди. Орадан тўрт дақиқа ўтиб, Арчи Браун Туркия клубининг устунлигини икки тўпга етказди.
Иккинчи бўлимда «Лион» битта голни қайтаришга муваффақ бўлди. 61-дақиқада Малик Фофана рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Жамоалар ўртасидаги дастлабки учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланган эди.
Шу тариқа, икки ўйин натижасига кўра «Фенербахче» Чемпионлар лигасининг умумий босқичига йўл олди. «Лион» эса Европа лигасида иштирок этади.













