Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде Ла Лига доирасида «Реал Сосьедад»га қарши 4:1 ҳисобидаги ғалабадан сўнг ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.
Уругвайлик футболчи учун ушбу учрашув «Сантьяго Бернабеу»да «Реал» сардори сифатида ўтказган илк ўйин бўлди.
«Реал» сардори сифатида «Бернабеу»да майдонга тушиш — ажойиб туйғу. Бу кунни умримнинг охиригача эслаб қоламан. Уни ҳеч қачон унутмайман. Оилам ҳам шу ерда, барчамиз жуда ҳаяжондамиз. Аммо энг муҳими — «Реал»нинг ғалабаси», — деди Вальверде. Унинг сўзларини Madrid Zone келтирди.
Эслатиб ўтамиз, 28 ёшли уругвайлик футболчи жорий мавсум бошланишидан аввал жамоани тарк этган Даниэль Карвахал ўрнига Мадрид гранди сардори этиб тайинланган эди.













