Кириш Регистрация
27/08 00:00 Реал Мадрид 4-1 Реал Сосьедад
27/08 23:30 Сельта 1-2 Осасуна
28/08 00:00 Барселона 2-0 Атлетик Бильбао

Водийдаги икки марказий баҳс Ўзбекистон кубоги ташриф рекордини янгилаши мумкин

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубогининг жорий мавсумдаги нимчорак финал босқичида мухлислар ташрифи бўйича сўнгги йиллардаги энг юқори кўрсаткич қайд этилиши кутилмоқда. Бунга Фарғона водийсида ўтадиган икки марказий учрашув — «Нефтчи» — «Пахтакор» ва «Навбаҳор» — «Насаф» баҳслари асосий омил бўлиши мумкин.

Ўзбекистон профессионал футбол лигаси маълумотига кўра, 2022 йилги нимчорак финал учрашувларини жами 14 345 нафар мухлис стадиондан кузатган. Бу сўнгги тўрт йилдаги энг юқори натижа ҳисобланади.

2023 йилда мазкур босқич ўйинларига 13 947 нафар, 2024 йилда 13 768 нафар, 2025 йилда эса 12 904 нафар томошабин ташриф буюрган. Шу тариқа, сўнгги уч мавсумда нимчорак финал босқичидаги умумий ташриф кўрсаткичи пасайиб борган.

Бу йил эса вазият ўзгариши мумкин. 29 август куни Фарғонада «Нефтчи» «Пахтакор»ни қабул қилади. 30 августда эса Наманганда «Навбаҳор» ва «Насаф» чорак финал йўлланмаси учун курашади. Ҳар икки учрашув мамлакат футболида катта мухлислар базасига эга жамоалар иштирокида ўтади.

Қайд этиш керак, «Навбаҳор» ва «Насаф» 21 август куни Суперлигада ҳам Наманганда тўқнаш келган ва мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Агар 2026 йилги нимчорак финал ўйинларига жами 14 345 нафардан ортиқ мухлис ташриф буюрса, сўнгги беш йилликдаги янги рекорд ўрнатилади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:52, 28.08.2026.
Ўқилди: 959 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик