«Рубин» ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозов 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Криштиану Роналдуга қарши ўйин ҳақида фикр билдирди.
Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Португалияга 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди. Криштиану Роналду бу учрашувда дубль қайд этди.
— Криштиану Роналдуни биринчи марта кўрганингизда нима ҳақида ўйладингиз?
— У машина, ўз ишининг профессионали. Ундан доимо хушбўй ҳид келиб туришини сезмадим, — деди Ўрозов.













