“Ливерпуль” собиқ футболчиси ва афсонаси Жейми Каррагер клубнинг ашаддий рақиби – “Манчестер Юнайтед” либосини кийишга мажбур.
Учрашувлар сони бўйича “Ливерпуль” рекордчиси “МЮ” собиқ ҳимоячиси Гари Невилл билан “Тоттенхэм” хавбеки Паулиньо борасида баҳс бойлашган ва оқибатда унга ютказиб қўйган.
“Каррагер бир кун Гари Невилл исми ёзилган “МЮ” футболкасини кийиб юриши лозим! У Паулиньо Премьер-лига мавсум давомида 15 гол кирита олади деб баҳс бойлашганди ва ютказиб қўйди!” – деб ёзган Гари Невилл ўз твиттерида.
“Буни қаранг. Ётоқхонамда махсус рамкада турган нарсани олиб киймоқчи эмасман. Дарвоқе мен мавсум давомида 15 гол дегандим, фақат премьер-лигани назарда тутмагандим!” – дея жавоб қайтарган Каррагер.
Қўшимча қилиш мумкинки, Паулиньо 2014/15-йилги мавсумда “шпорлар” сафида барча мусобақларда 30 ўйин ўтказган ва атиги 2 гол киритган.













