«Челси» клуби ярим ҳимоячиси Оскар кейинги мавсумни Англияда ўтказишини маълум қилди.
«Ёзда «Ювентус»га ўтишим ҳақидаги гаплар ҳақиқатга мос келмайди. Булар шунчаки миш-миш. Менинг агентим ОАВга «Челси»да қолишим ҳақида айтди ва мен буни тасдиқлашга тайёрман.
Англияда мени барчаси қониқтиради. Кўпроқ ўйнашни истайман, бироқ бундай рақобатда янада рақобатбардош бўлишга ҳаракат қиламан», — дейди Оскар.