«Ювентус» ярим ҳимоячиси Андреа Пирло деярли «Нью-Йорк Сити»га ўтиб бўлди.
Кеча Пирло Фрэнк Лэмпард билан бирга «Нью-Йорк Ред Буллс» иштирокидаги ўйинга ташриф буюрди.
Ўйиндан олдин 36 ёшли футболчи майдон четига чиқиб янги жамоадошлари билан кўришди, улар орасида Давид Вилья ҳам бор эди.

Кейинги ҳафтада Пирло «Нью-Йорк Сити» билан шартнома тузиши керак.
Лэмпард янги клуби сафида 12 июлда «Торонто»га қарши баҳсда дебют қилиши мумкин.













