Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Бразилиялик футболчи Россия терма жамоаси сафига қабул қилинишини сўради

Баҳо:
+ | -

Грознийнинг “Терек” клубида тўп сурувчи бразилиялик ярим ҳимоячи Маурисио Россия терма жамоаси сафига қабул қилинишини сўради. Спортчи Globo Esporte нашрига берган интервьюсида бунинг сабабларини келтириб ўтди.

“Мен Россияда 5,5 йилдан бери яшамоқдаман. Ўйлашимча, Россия фуқаролигини олиш унча ҳам ёмон фикр эмас. Мен русчада яхши гаплашяпман. Агар терма жамоа сафида ўйнаш борасида таклиф тушса, манмуният билан қабул қилган бўлардим”, деб айтди Маурисио.

Маурисио 2018 йилда Россиядаги жаҳон чемпионатида иштирок этиш унинг энг катта орзуси эканини таъкидлаб ўтди.

26 ёшли футболчи “Терек” сафида 2010 йилдан бери тўп суриб келади. Ярим ҳимоячи Грозний клуби таркибида 145та ўйинда майдонга тушиб, 25та гол уришга муваффақ бўлган.

Аввалроқ яна икки нафар бразилиялик фуболчи – “Краснодар”даги Ари ва Жоаозиньо ҳам Россия фуқаролигини олиш ва миллий терма жамоа сафида ўйнаш истаклари борлигини маълум қилишганди. Уларнинг иккиси ҳам Бразилия термасига жалб қилинмаган ва назарий жиҳатдан Россия термасига ўтишга ҳақлари бор.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 07:34, 01.07.2015.
Ўқилди: 5366 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.