Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Ўзбекистонлик дзюдочилар Улан-Батор шаҳридаги Гран-Прида иштирок этишади

Баҳо:
+ | -

3-5 июль кунлари Мўғилистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида дзюдо кураши бўйича Гран-При туркумига кирувчи халқаро турнир ўтказилади.

Дунёнинг 35 давлатидан келган жами 202 нафар спортчи (103 нафар эркак – 99 нафар аёл) иштирокида ўтадиган мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистон шарафини 5 нафар спортчи ҳимоя қилади.

Жумладан, оғирлик вазни 73 кг.гача бўлган полвонлар мусобақасида татамига чиқадиган Сарвар Шомуродов дастлабки беллашувни хитойлик Шуай Сунга қарши ўтказади. Худди шу вазнда баҳсларга киришадиган яна бир ўзбекистонлик спортчи Ғиёсжон Бобоев биринчи беллашувда Чехия вакили Якуб Жесминек билан куч синашади.

Вазни 90 кг.гача бўлган полвонлар мусобақасида ватан шарафини ҳимоя қиладиган Эркин Дониёров дастлабки босқичда Чо Юнг Во (Ж.Корея) билан, 100 кг.гача бўлган дзюдо усталари мусобақасида иштирок этадиган Шуҳрат Назаров эса яна бир хитойлик Каи Ху билан баҳс юритади.

Энг юқори вазн (+100 кг) тоифасида ўтказиладиган мусобақаларда татамига чиқадиган Элёр Машарипов ўзининг биринчи учрашувини мезбонлар вакили Бат-Орших Батсурига қарши ўтказади.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 03:27, 03.07.2015.
Ўқилди: 3213 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.