Франция терма жамоаси бош мураббийи Раймон Доменек “Тоттенхэм” дарвозабони Уго Льориснинг “МЮ”дан “Реал”га ўтаётган Давид Де Хеа ўрнини эгаллаши ҳақидаги хабарлар юзасидан фикрларини айтиб ўтди.
“Мен Уго учун қарор қабул қила олмайман, лекин назаримда у “Челси”, “Арсенал” ёки “Манчестер Сити”да тўп суриб, еврокубокларда иштирок этиши лозим.
“Тоттенхэм” – катта клуб, бироқ энг улкан жамоалардан эмас. “МЮ” Чемпионлар Лигасига йўлланмага эга бўлди, бироқ мен жамоа “Тоттенхэм”дан фарқ қилади дея олмайман. “МЮ” энди Англиянинг катта клуби деб ҳисобламайман. Шу сабаб ҳам манкунианликлар ва “Тоттенхэм” ўртасида катта фарқ йўқ.
Льорис – ажойиб дарвозабон, у Англиянинг энг яхши клубида ўйнаши керак. Ёки энг яхши француз, итальян ёки немис клубида”, – дея Доменек сўзларини келтиради Sports.ru.