Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

"Реал" Ян Диоманде учун жами 230 миллион евро сарфлайди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби ивуариялик вингер Ян Диоманде трансфери учун маош ва солиқларни ҳам ҳисобга олганда қарийб 230 миллион евро сарфлайди. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар берди.

Футболчининг бевосита трансфер қиймати 130 миллион еврони ташкил этади. Шундан 105 миллион евро кафолатланган тўлов сифатида берилади, яна 25 миллион евро эса турли бонуслар кўринишида тўланиши мумкин.

Диоманде "Реал" билан 2033 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган 7 йиллик шартнома имзолайди.

Футболчининг солиқлардан кейинги йиллик маоши тахминан 7 миллион евро бўлади. Клуб унинг иш ҳақи учун умумий ҳисобда 98 миллион евро сарфлайди, шундан қарийб 49 миллион евро солиқ тўловларига йўналтирилади.

Шу тариқа, "Реал"нинг Диоманде билан боғлиқ умумий харажатлари тахминан 230 миллион еврога етади. Бу трансферни клуб тарихидаги энг қиммат битимлардан бирига айлантиради.

Киритилди: 10:38, 30.08.2026.
Ўқилди: 2811 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик