Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

«Барселона» ва «Интер» ўртасида йирик алмашинув муҳокама қилинмоқда

Баҳо:
+ | -

«Интер»нинг чап қанот ҳимоячиси Федерико Димарко «Барселона» қизиқиш доирасига тушди.

Журналист Серги Капдевила маълумотига кўра, каталонияликлар 28 ёшли италиялик футболчини қўлга киритиш учун Алехандро Бальдени алмашинув битимига қўшиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бундан ташқари, «Барселона» «Интер»га қўшимча пул ҳам таклиф қилиши мумкин.

22 ёшли Бальденинг ўзи клубда қолиб, асосий таркибдаги ўрни учун курашиш ниятида. Бироқ «Барселона» раҳбарияти зарурат туғилса, футболчини жамоани тарк этишга кўндириш мумкин, деб ҳисобламоқда.

Айни пайтда битимни амалга ошириш осон бўлмаслиги таъкидланмоқда. Чунки «Интер» Димарко билан хайрлашишни истамаяпти. Шунга қарамай, томонлар ўртасида дастлабки муҳокамалар аллақачон бошланган.

Transfermarkt портали Димарко ва Бальденинг ҳар бирини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 04:38, 30.08.2026.
Ўқилди: 3903 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик