Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Олий лига клублари қандай лақаблари бор? 1-қисм

Баҳо:
+ | -

Клубларнинг бирор бир лақаб билан аталиши одатий хол сифатида қаралади. Сабаби шуки, ўша клуб мухлислари томонидан севимли жамоасини турлича чақириш одат тусига айланган. Бу ҳолат Европада авж олган. Бизнинг клубларимизда ҳам секин - аста оммалашиб боряпти. Қуйида эътиборингизга олий лига иштирокчиларини қандай лақаблари борлиги билан таништириб ўтамиз.

“Андижон” – “Бургутлар”

“Андижон” жамоасини “бургутлар” деб чақиришади. Анча йиллардан буён шундай ном билан аталади. Биласиз, бургутлар, қўрқмас, ботир ва йиртқич қушдир. Айнан шу сабаб клубга берилган бўлса ажабмас. Европада бундай ном билан “Кристал Пэлас”, “Лацио”, “Бенфика” сингари жамоалар аталади.
 
“Бунёдкор” – “Қалдирғочлар”

Тошкентликларни “қалдирғочлар” дейишади. Илгари “Қурувчи” номи остида фаолият бошлаган клуб “Бунёдкор”га айланирилганидан сўнг шундай лақаб қўйилганди.
 
“Пахтакор” – “Шерлар”

Шерлар ҳаётда жуда вахший  ҳисобланади. “Пахтакор”нинг эса номини бутун дунёда яхши билишади. Шунинг учун ҳам “шерлар” номи берилган. Умуман олганда, қўйилган лақаб клубга мос дейиш мумкин. Айнан шу лақаб остида жамоа кўплаб совринларга эга чиққанлиги бежиз эмас.
 
“Қизилқум” – “Олтин изловчилар”

Навоийликлар анча пайтлардан буён “олтин изловчилар” деган ном билан аталади. Барчага маълумки, навоийда олтин излашга мослашган конлар, тоғлар бор. Шулардан келиб чиққан тарзда лақаб қўйилган.
 
“Навбаҳор” – “Лочинлар”

Наманганликларнинг лақаби ҳам кўпчилик яхши билади. “Лочинлар” абжир, довюрак ҳисобланишади. Шунинг учун “Навбаҳор”га қўйилган. Сўнгги йилларда клуб ўзига нисбатан қўйилган лақабга мос ўйин кўрсатмаяпти. Буни клубда фаолият кўрсатаётган мураббийлар, футболчилар билиб қўйишса, ёмон бўлмасди.
 
“Машъал” – “Газчилар”

“Машъал”нинг бош ҳомийси “Муборакнефтгаз” корхонаси ҳисобланади. Шундан келиб чиққан тарзда клубнинг лақабини “газчилар” деб қўйишган бўлса ажабмас. Ўтган йили клуб анча мазмунли ўйин кўрсатишган. Жорий йилда эса “газчилар”га омад етишмаслиги панд бериб қўймоқда. Кўрамиз, иккинчи даврада клуб вазиятни ўзгартира оладимикан?
 
“Олмалиқ” – “Кончилар”

Игорь Шквирин жамоаси чемпионатимиздаги энг яхши клублардан бири ҳисобланади. Клуб ўйинларида ҳам мазмун бор. “Олмалиқ”нинг лақаби нима бўлиши мумкинлиги билан қизиқиб кўрганмисиз? Билмаганлар учун айтиб ўтамиз, клуб “кончилар” деб аталади. Бу ҳам ҳомийсидан келиб чиқиб қўйилган. Негаки, жамоа “Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати”га тегишли ҳисобланади.
 
Иззатбек Абдуваҳобов тайёрлади.

Манба: Sports.uz
Киритилди: 19:21, 06.07.2015.
Ўқилди: 5267 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.