Кириш Регистрация
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид 2-0 Леванте
17/01 19:00 Удинезе 0-1 Интер
17/01 20:00 Челси 2-0 Брентфорд
17/01 20:00 Лидс 1-0 Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль 1-1 Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд 2-1 Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм 1-2 Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка 3-2 Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия 1-2 Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи 1-0 Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна 3-2 Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест 0-0 Арсенал
18/01 00:45 Кальяри - Ювентус
18/01 01:00 Бетис - Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано
19/01 00:45 Милан - Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад - Барселона
19/01 22:30 Кремонезе - Верона

Агуэронинг отаси Чилида Мессининг оиласига маҳаллий мухлислар ҳужум қилгани воқеасини ҳикоя қилиб берди

Баҳо:
+ | -

Серхио Агуэронинг отаси Леонель Агуэро 4 июль куни Сантьяго шаҳридаги "Насьонал Хулио Мартинес Прадано" ўйингоҳида ўтказилган Аргентина ва Чили ўртасидаги Копа Америка финали вақтида трибунадаги чилилик мухлислар Мессининг оила аъзоларига ҳужум қилишгани ҳақидаги хабарни тасдиқлади.

Унинг гувоҳлик беришича, ўша сектордаги аргентиналик мухлисларнинг ҳеч бири ўйинни тинч ўтириб, томоша қила олишмаган.

"Мен уларнинг ёнида эдим ва биз бутун ўйин давомида хавотирда ўтирдик. Леонинг отасини байроқ билан уришди, онасини эса чилиликлар тилидаги барча ёмон сўзлар билан ҳақоратлашди ва уларга жавоб қайтара олмадик. Кейин стадиондаги полиция ходимлари бизни бехавотир бошқа жойга кўчирди, лекин у жойдан ўйинни кузатишнинг имкони йўқ эди. Иккинчи таймни телевизорда кўрдим. Мессининг оиласидагиларни ҳар қадамда ҳақоратлашди. Биз бундан жуда хафа бўлдик", деб маълум қилади катта Агуэро Аргентинадаги радиолардан бирига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ўйинда асосий ва қўшимча вақтларда ҳисоб очилмагач, пенальтилар сериясида мезбонлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишган.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 09:02, 08.07.2015.
Ўқилди: 6871 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.