"ПСЖ" клуби ва Швеция терма жамоаси ҳужумчиси Златан Иброҳимович ўз кучини Германия бундеслигасидасинаб кўриш истаги борлигини билдирди.
"Менга Германия чемпионати жуда ёқади. Балки, қачонлардир у ерда ўйнарман. Ҳозирча хоҳиш ва вақтим етарли. "Бавария"да ўйнашни истардим. Бу дунёнингэнг яхши клубларидан бири", - дейди Иброҳимович.
Иброҳимович ўтган мавсумда "ПСЖ"нинг 37 учрашувида иштирок этиб, 30 та гол урган.
33 ёшли футболчи 2012 йилдан буён парижликлар сафида ўйнаб келмоқда. Бунгача "Мальме", "Аякс", "Ювентус", "Интер", "Барселона" ва "Милан" клубларида ўйнаган.
Швеция терма жамоаси сафида 105 та учрашувда 56 та гол урган.