"Реал" дарвозабони Икер Касильяс клуб билан хайрлашув матбуот-анжуманида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Биринчи навбатда сизларга мен билан бўлганингиз учун раҳмат. Мен бу буюк стадионга барча билан ҳайрлашиш учун келдим, айниқса Мадрид билан. Кечаги кундан бошлаб мен "қаймоқранглилар" ўйинчиси эмасман. Мен "Порту"га ўтишни танладим, ва мени қабул қилганлари учун раҳмат. Мени таклиф қилиш учун сўз топган мураббийга раҳмат, ва мен улар сафига қўшилишдан ҳурсандман. Мен "Порту" га ишонч, умид билан кетмоқдаман. У ерда ҳечкимни уялтирмаслик учун ҳаракат қиламан.
Энди мен Мадридга мурожаат қилмоқчиман. Дунёнинг энг кучли клубидаги 25 йиллик ҳаётимдан сўнг, мен учун оғир кун - ҳайрлашув куни етиб келди. Мен кечагина бу клубга ёш бўла бўлиб келгандекман. Биринчи марта "қаймоқрангли" либосни кийганимда бу ҳудди тушдек эди. "Реал"даги карьерамда биз кулдик, йиғладик, ютдик ва ютқаздик. Бу клуб менга ҳаётда мақсад нималиги, ҳурмат нималиги ва ҳаракат нималигини кўрсатди. Мен барча бирга ўйнаган футболчиларни биламан, улар менинг оилам эди, ва мен бу ерда жуда кўплаб дўстларимни ташлаб кетябман. Мен, ёшлигимдан бери барча мен билан ишлаган мураббийларни биламан, мен уларни яхши кўраман. Анчелоттига менга оҳирги имконни бергани учун раҳмат. Менинг барча мураббийларим менга тажриба, донолик ва профессионализмни беришди. Ҳар бир кун биз "Мадрид"нинг бир қисми эдик, ва олдимиздаги муаммоларни бирга ечардик. Биз кўплаб бахтлий онларда бирга бўлдик.
Мен оиламга миннатдорчилик билдирмоқчиман, ўглимга ва рафиқамга. Улар менга кўп нарсада ёрдам беришди.
Оҳирги сатрларни муҳлисларга атамоқчиман. Мени қўллаб-қувватлаганларингиз учун раҳмат, ва, сизларни капитанингиз бўлганим учун раҳмат. Сизлар менга қачонки қўлимни кўтариш керак бўлганда доим ёрдам бергансизлар. Мен яхши дарвозабон бўлдимми ёки йўқ билмайман. Мен мени яхши инсон сифатида эслаб қолишларини ҳохлайман. Минг карра раҳмат! Мен қаерда бўлмай, қаерда ўйнамай, ҳардоим "Hala Madrid!" деб бақираман. Мен яна кўришишимизга ишонаман", - дейди футболчи.
Касильяс матбуот-анжумани чоғида кўз ёшларини тия олмади.