"Реал"нинг хорватиялик ярим ҳимоячиси Лука Модрич собиқ жамоадоши Икер Касильясга келгуси фаолиятига омад тилади. Бу ҳақда Лука facebook'даги саҳифасида фикр қолдирди.
"Оламшумул фаолиятингдаги кейинги босқичида омад тилайман. Сенинг томонингда ўйнаганимдан фахрланаман. Икер сен барча замонлардаги энг яхши дарвозабонисан"