Италия терма жамоаси ҳужумчиси Стефан Эл Шаъравий ўзининг "Милан"дан "Монако"га ўтишини шарҳлаб берди.
"Милан"ни тарк этаётганимдан қайғудаман, аммо шу билан бу ерда бирга янги тажриба орттириш учун жуда қулай вақт деб ҳисоблайман.
Бу ҳал қилувчи палла бўлишига умид қиламан. "Монако"га менга билдирган ишончи учун миннатдорчилик билдираман ва бунга муносиб жавоб беришга умид қиламан. БУ менинг биринчи галдаги мақсадим.
Мен "Милан"да муҳим 4 йилни ўтказдим. Клуб менга кўп нарсани ўргатди, бунинг учун "россонери"га раҳмат. Тўғрисини айтсам, воқеалар шундай тез рўй бердики, бунинг ҳаммасига кўника олмаяпман.
"Монако" футболчиси бўлганимдан хурсандман. Ўзимга ишонаман. Какани ҳурмати учун 22-рақамни танладим.
Бу ерда менда ўйнаш имконияти бўлади, яримҳимоя чизиғига мослашаман. Мақсадим - Италия терма жамоаси сафида Евро-2016да қатнашиш", - дейди Шаъравий.