Бугун Аргентина терма жамоасининг ҳужумчиси Карлос Тевес "Бока Хуниорс" футболчиси сифатида таништирилди.
НТВ-Плюс шарҳловчиси ва "Юве" мухлиси Ноель Арустамяннинг хабарига кўра, "Эстадио Альберто Хакинто Армандо" стадионига 50 минг мухлис ташриф буюрди.
Эслатиб ўтамиз, Тевес 2001 дан 2004 йилгача "Бока Хуниорс"да тўп сурган.