"Реал" собиқ дарвозабони Икер Касильяс клуб билан хайрлашув оқшомида энди "галактикос"нинг оддий мухлиси эканлигини билдириб ўтди.
"Ҳозирдан бошлаб, мен ҳам "Реал"нинг оддий ишқибозиман ва менда бу клуб билан ёки унга қарши тўп суриш учун имкон бор - мен бу майдонга яна тушаман. Ишонаманки, келажакда ушбу жамоанинг бир бўлагига қайта айланаман. Биз келажакимизни бошқа кўринишда бирлаштирамиз. Шундай бўлишига умид боғлайман", - дейди Икер.