Трансфери ҳуқуқи "Челси"га тегишли бўлган "Айнтрахт" ҳужумчиси Лукас Пиазон Лондонга қайтмаслигини маълум қилди.
21 ёшли футболчи ўтган мавсумни "Айнтрахт"да ижарада ўтказди.
"Челси"га қайтишни истамайман. Бу клубда қолиш - вақтни бекорга кетказишдир. Мен захира ўриндиғида ўтириб, икки ҳафтада бир марта майдонга тушмоқчимасман. Яхшиси ҳар ўйинда майдонга тушмоқ", - дейди Пиазон.
Пиазон ўтган мавсум бундеслигада 22 учрашувда қатнашиб, икки гол урган.