Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Олий лига. Пенальтилар сарҳисоби

Баҳо:
+ | -

1-давра давомида ҳакамлар томонидан жами 37 марта пенальти белгиланди. Фақат 1 ва 8-турларда ҳакамлар «нуқта»га ишора қилишмади. Пенальтиларнинг 12таси сафарда ўйнаган клублар, қолган 25таси мезбонлар ҳиссасига тўғри келди. 3-тур пенальти ижроси бўйича энг сермаҳсули бўлди - 5та.

Жами 37та пенальтидан 8таси самара бермади. Бу  78,38 фоиз ҳолатда пенальти аниқ амалга оширилганини англатади. Шу кўрсаткични ўтган йил юзага келган статистикага солиштирадиган бўлсак, 11 метрли жарима зарбасини бажаришда ўсишга эришилгани сезилади. Чунки олий лига-2014нинг 1-даврасида жами 18та пенальтидан атиги 10таси аниқ амалга оширилганди - 55,5 фоиз.

Жорий мавсумда ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан 19та кўп пенальти тепилди. Аввалги йили ҳакамлар томонидан 7, 11 ва 12-турларда пенальти белгиланмаганди. Жорий мавсум жамоалар сони 2тага ошгани, ўйинлар 91тадан 120тага кўпайганини ҳам ёддан чиқармаслик керак.

Футболчилар бўйича

«Андижон»нинг етакчи ўйинчиларидан бири Иброҳим Отахонов пенальти тепиш борасида нечоғли совуққон эканлигини жорий мавсум тўлиқ кўрсатяпти. Унинг барча голларини пенальти орқали ургани фикримизга яққол исбот бўлади. Станислав Андреев эса 7та голидан 3тасини 11 метрли жарима зарбасидан урди. Артур Геворкян («Насаф») ўтган мавсум 1-даврада 2та пенальтини аниқ амалга оширганди. Бу сафар бирида адашди. Қолаверса, у 2013 йилги мавсумда пенальтичилар баҳсида яққол етакчи бўлганди.

Жамоа фойдасига белгиланган пенальтиларни бажариш бўйича

Олий лигадаги 16та клубдан фақатгина «Бунёдкор» пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлмади. Энг кўп пенальтини «Андижон» ва «Сўғдиёна» вакиллари амалга оширишди - 4 мартадан.

Ҳакамлар бўйича

Жорий мавсум И.Танташев, В.Агишев, А.Асимов, Т.Тўхтасинов ва Д.Пислегин белгилаган пенальтиларнинг бари аниқ бажарилди. Умуман олганда, жами 37та пенальти 13 нафар ҳакам томонидан белгиланди.

Жамоа зарарига белгиланган пенальтилар бўйича

Энг кўп пенальтини қайтариш «Локомотив» зиммасига тўғри келди - 5та. «Сўғдиёна» клуби пенальтиларни қайтариш бўйича бошқалардан омадлироқ чиқди - 2 марта. Жами 7та клуб посбонлари пенальтини тўсишга эришдилар. «Насаф» ва «Нефтчи» клублари зарарига 11 метрлик жарима зарбаси белгиланмади.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:25, 18.07.2015.
Ўқилди: 3169 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.