Кириш Регистрация

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтади — ОАВ

Баҳо:
+ | -

Самарқанднинг “Динамо” клуби аъзоси Жаҳонгир Ўрозов фаолиятини Россия Премьер Лигасида давом эттирадиган бўлди. Ўзбекистонлик футболчи Қозоннинг “Рубин” жамоасига ижара асосида ўтмоқда. Таниқли инсайдер Иван Карповнинг ёзишича, “Динамо” ушбу мавсум якунига қадар мўлжалланган ижара шартномасидан 100 минг евро ишлаб олади.

Агар Жаҳонгир Ўрозовнинг ўйини Қозон клуби раҳбарияти ва мураббийлар штабига маъқул келса, “Рубин” уни тўлақонли сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. Бунинг учун Россия жамоаси самарқандликларга қўшимча 700 минг евро тўлаши керак бўлади.

Аввалроқ ўзбекистонлик футболчининг Россия клубига ўтиши ҳақида турли хабарлар тарқалган ва баъзи манбалар трансфер суммасини юқорироқ баҳолаган эди. Шунингдек, иккала клуб ўртасидаги музокаралар қишки трансферлар ойнасигача чўзилиши эҳтимоли ҳам йўқ эмасди. Бироқ, томонлар пуллик ижара варианти орқали келишувни тезроқ якунлашга қарор қилишди.
Маълумот ўрнида, Жаҳонгир Ўрозов Ўзбекистон Суперлигасидаги ўйинлари орқали терма жамоа бош мураббийи Фабио Каннаваро эътиборига тушган. Футболчи Ўзбекистоннинг ЖЧдаги илк ўйинида захирадан ўйинга қўшилган бўлса-да, кейинги ўйинларда асосий таркибда майдонга тушди. Хусусан, Ўрозов Конго ДР миллий жамоасига қарши учрашувда 7 марта хавфни бартараф этган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби тарбияланувчиси ҳисобланган Жаҳонгир Ўрозов 2023-йили Туркиянинг “Эюпспор” жамоасига кўчиб ўтган эди. 2024-йилда турк клуби футболчини Самарқанднинг “Динамо”сига ижарага берди. 2025-йилнинг бошида эса самарқандликлар уни эркин агент мақомида ўз сафига тўлиқ қўшиб олди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 12:20, 31.07.2026.
Ўқилди: 462 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик