"Реал"нинг янги дарвозабони Кико Касилья мадридликлар сафида муваффаққиятга эришмоқчи. "Реал" тарбияланувчиси бўлган "Эспаньол"нинг собиқ посбони бунда мухлислар қўллашига таянмоқчи.
"Ҳар доим "Сантьяго Бернабеу"да "Реал"га қарши ўйнаганимда мухлислар менга яхши муносабатда бўлишган, улар шу клуб шарафини ҳимоя қилганимни биадилар. Бор кучимни ишга солмоқчиман ва мухлисларнинг қўллашига умид қиляпман", - дейди Касилья.
Касилья "Реал" сафига 6 миллион евро эвазига ўтди ва 4 йиллик шартнома имзолади.